Қанибек Иманалиев Қирғизистон Таълим вазири лавозимидан озод этилди

Қанибек Иманалиев Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазири лавозимидан озод этилди. Тегишли фармонни президент Садир Жапаров имзолади.

Аниқлик киритилишича, Қанибек Иманалиев “топширилган хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги учун” деган ибора билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

У бу лавозимга роппа-роса олти ой аввал — 2023-йилнинг 6-мартида тайинланган эди.

Президент фармони билан Уланбек Усековга вазир вазифаси вақтинча юклатилди. У халқ таълими вазирининг биринчи Ўринбосари.

Қанибек Иманалиев бир кун аввал парламент депутати Эрулан Кокуловни қабул қилишдан бош тортиб, унга аввалдан навбатга ёзилиши кераклигини айтган. Бироздан сўнг яна қабулига келган депутат билан вазир ўзаро тортишишган. Бу парламент ва жамоатчиликда қизғин бахсларга сабаб бўлди. 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ