Садир Жапаров Иссиқкўлдаги тўртта пансионатнинг Ўзбекистонга берилиши сабабини тушунтирди

Иссиқкўлдаги тўртта пансионатнинг Ўзбекистонга берилишига Қирғизистоннинг халқаро суд қарори билан Ўзбекистон томонига 40 миллион доллардан ортиқ пул тўлай олмагани сабаб бўлди, деди президент Садир Жапаров «Кабар» агентлигига берган изоҳида. «Жорий йилнинг май ойида суд қарори қабул қилинди, унга кўра Қирғизистон томони 40 миллион доллардан кўпроқ тўлаши керак. Биз Ўзбекистон томони билан музокаралар олиб бориб, объектларни 49 йилга ижарага бера олишимиз ҳақида келишиб олдик,…

Батафсил...

Ўш шаҳар яшовчиси Шавкат Мирзиёевга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Милиция текширмоқда

Ўшнинг Амир-Темир кичик шаҳарчасида яшовчи шахс Тик-Ток ижтимоий тармоғи орқали, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилган. “Ҳурматли Мирзиёев Шавкат Миромонович! Аллоҳ умрага борганизи, ибодатларизи қабул қилсин. Бизнинг Ўшимизга бир келиб кетсангиз. Бағримиз жуда қонга тўлди. Бизни яккамаҳов қилиб қўйишяпти. Мен очиқдан-очиқ айтаман, иложи йўқ гапиряпман. Қалбимда тўлиб тошиб кетяпти. Ўшга келиб, 10 адирга келиб кетсангиз яхши иш бўларди. Нур устига…

Батафсил...

Олий суд депутат Ўмурбек Бакировни мандатдан маҳрум қилиш ҳақидаги қарорни ўз кучида қолдирди

Қирғизистон Республикаси Олий суди Ўмурбек Бакиров Жогорку Кенеш депутати этиб сайланган 4-сонли Кўк-Жар бир мандатли сайлов округи бўйича сайлов натижаларини бекор қилиш ҳақидаги аввалги судларнинг қарорларини ўз кучида қолдирди. Қуролли кучлар матбуот хизматининг Азаттиққа хабар беришича, бундай ҳукм 18 август куни қабул қилинган. Ўмурбек Бакировнинг ўзи Азаттиққа берган интервьюсида бу қарорни ноқонуний деб атади. Эслатиб ўтамиз, 26 июль куни Бишкек…

Батафсил...

Қирғизистон Иссиқ-кўлдаги тўртта пансионатни Ўзбекистон бошқарувига беради

Иссиқ-кўл соҳилидаги тўртта пансионат 49 йил давомида Ўзбекистон томонидан бошқарилади. Бу ҳақда Озодликка Давлат мулкини бошқариш агентлиги директори Қанатбек Турғунбеков маълум қилди. Гап “Дилором”, “Золотие пески”, “Роҳат” ва “Бўстон” пансионатлари ҳақида кетмоқда. Турғунбековнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон пансионатларнинг ҳар бирига 15-20 миллион доллардан сармоя киритмоқчи. 2020 йилдаёқ ҳукумат “Олтин Қум”, “Роҳат” ва “Дилором” давлат пансионатларини хусусий мулкка ўтказиш нияти борлигини маълум…

Батафсил...

Июнь воқеалари: Ҳарбийлар қотиллигида гумон қилинган шахс ҳорижда қўлга олиниб, Қирғизистонга олиб келинди

2010 йилнинг июнь воқеаларида милиция ходимларини ўлдирганликда айбланиб, қидирувда бўлган қирғизистонлик ҳорижда қўлга олинган. У Ўш вилоятидаги оммавий тартибсизликларда қатнашиш, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини шафқатсизлик билан ўлдиришда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. IMG_2177 Қўлга олиш 17 август куни хорижий давлат ҳудудида амалга оширилган. Ўш вилоятининг Қорасув туманида туғилган,…

Батафсил...

Доналд Трампга тўртинчи жиноий иш бўйича айблов эълон қилинди

АҚШ собиқ президенти Доналд Трампга тўртинчи жиноий иш бўйича айблов эълон қилинди. Бу сафар унга қарши айбловлар Жоржия штатида қўзғатилди, у ерда прокурорлар Трамп 2020 йилги сайлов натижаларини ўз фойдасига ўзгартирмоқчи бўлган деб ҳисобламоқда. Жоржия штати прокуратураси собиқ президент Доналд Трампга қарши айблов қўйди. Фултон округи прокурори Фани Уиллис айблов хулосасида собиқ президент ва иш бўйича бошқа айбланувчилар 2020 йилги…

Батафсил...

Туркияда мигрантларга қарши рейдлар: Бедарак кетган ўзбеклар кўпаймоқда

Туркияда ҳужжатсиз юрган муҳожирларга қарши сўнгги икки ой ичида ўтказилган рейдлар давомида қарийб 36 минг мигрант қўлга олиниб, уларнинг 17 мингдан зиёди мамлакатдан чиқариб юборилган. Президент сайловидан кейиноқ бошланган бу амалиёт ҳали поёнига етгани йўқ ва рейдлар чоғида тутиб кетилаётганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Маҳаллий пабликлар яқин кунларда Туркияда йўқолиб қолган ўзбек мигрантлари ҳам рейдлар чоғида тутиб кетилиб, депортация марказларида…

Батафсил...

Қирғизистондаги ўзбек мактабларида китоб етишмайди

Қирғизистондаги таълим ўзбек тилида олиб борилган мактаб кутубхоналарида ўзбекча бадиий китоблар етишмайди. Мазкур эҳтиёж сабаб, “Ўзбекистон-Қирғизистон” дўстлик жамияти Ўш шаҳар мактаблари учун 600 дона бадиий китоб совға қилди.

Батафсил...

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Украинада жанг қилган Қирғизистон фуқаросининг Норин вилоятида қўлга олинганини тасдиқлади

15 август куни Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) Украинада жанг қилган Қирғизистон фуқароси Норин вилоятида қўлга олинганини тасдиқлади. Махсус хизматлар маълумотларига кўра, Б. У. Б.га нисбатан иш бўйича материаллар аллақачон судга тақдим этилган. Унга нисбатан иш юритиш Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 256-моддаси (“Қирғизистон Республикаси фуқаросининг чет давлат ҳудудидаги қуролли тўқнашувларда ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши ёки террорчилик ҳаракатини…

Батафсил...

Абдулла Арипов Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 10-мажлисида иштирок этиш учун Қирғизистонга ташриф буюрган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-ҳуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашилди. Қирғизистон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, Жапаров Қирғизистон-Ўзбекистон муносабатларида икки томонлама ҳамкорликнинг деярли…

Батафсил...

Тошкентда Zo’r TV журналистлари калтакланди, АОКА ҳужумни қоралади

14 август куни Тошкент аэропорти яқинида қурилаётган йўл ўтказгич тўсинларининг қулаши ҳақида лавҳа тайёрлаш учун ҳодиса жойига борган Zo’r TV журналисти ва оператори қурилиш бошқарувчиси томонидан калтакланган. Daryo.uz нашрининг Zo’r TV журналисти Нурзодбек Воҳидовнинг сўзларидан иқтибос келтиришича, ҳодисада телеканал оператори Сардорбек Йўлдошевнинг бурни синган, унинг ўзи ҳам жароҳатланган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода журналистлар тасвирга олиш учун рухсат сўраб мурожаат қилган…

Батафсил...

Қирғизистон ЛГБТ тарғиботини тақиқлади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Болаларнинг ахборот хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунни имзолади, унда “ноанъанавий” жинсий алоқани тарғиб қилишни тақиқлаш ҳақида сўз боради. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида айтилади. Ҳужжатга кўра, агар маълумотларда оилавий ва анъанавий ижтимоий қадриятларни инкор этиш белгилари бўлса ёки қариндошларга ҳурматсизликни шакллантирса, болалар учун ҳам зарарли ҳисобланади. Бундан ташқари, қонун болаларни ўз жонига қасд қилиш, гиёҳвандлик, тамаки…

Батафсил...

Қирғизистон Қозоғистонга суғориш сувини етказиб беришни тўхтатди

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида 13 август куни Азаттиқ хабарига кўра, томонлар июль ойида Бишкекда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг шундай келишувга келишган. Қайд этилишича, 17—19 июль кунлари Бишкекда Қирғизистон ва Қозоғистон вакилларининг учрашуви бўлиб ўтган, унда Қозоғистон томони Жамбил вилоятида суғориш суви етишмаслиги сабабли Киров сув омборидан сув етказиб бериш ҳажмини оширишни сўраган. “Улар 18 июлдан 31 июлгача бўлган даврда Киров сув…

Батафсил...

Қирғизистондаги масжид ва мадрасаларни оммавий текширилмоқда

11 август куни Бишкекда махсус тузилган комиссия масжид ва мадрасаларни текширишга киришди. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси хабар берди. Қайд этилишича, масжид ва мадрасаларнинг ҳужжатлари, жумладан, улар жойлашган жойлар ҳам текширилмоқда. Ўқув дастурлари, санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши ҳам текширилади. МИДБ маълумотларига кўра, текширувга ҳозирлик кўрмаган раҳбарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда. Аввалроқ Қирғизистон ДХҚ Ўш вилоятида идоралараро…

Батафсил...

Алишер Усмонов “Dilbar” яхтасида тинтув ўтказилгани учун Германия судига мурожаат қилди

Халқаро санкциялар остида қолган россиялик тадбиркор Алишер Усмонов Германия Федерал Конституциявий судига ўзининг “Дилбар” яхтасида ўтказилган тинтувлар юзасидан даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Die Welt хабар берди. Қайд қилинишича, Усмонов бу тинтувларни инсон қадр-қимматига тажовуз ва уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқини бузиш деб ҳисобламоқда. Бундан ташқари, тадбиркор даъвосида ўзига қарши санкциялар қўллаш учун «асослар йўқлиги»ни, шунингдек, санкциялар рўйхатига киритилганидан сўнг,…

Батафсил...

Ўш-Қорасув йўлидаги кўприк устидаги сув қувури қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ўш вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизматига кўра, воқеадан икки киши ҳалок бўлган, яна уч киши яраланган, улардан икки нафари ёш болалардир. Жабрланганлар “Деу-Нексия” русумли автомашинанинг орқа салонида ўтирган, сув қувури қулаган жойда. “12 август куни соат 09:40 атрофида Олой туманида яшовчи, 1976-йилда туғилган К.К. исмли фуқаро ўзининг оғир вазнли “J-FANG” русумли автомашинасини Қорасув тумани Наримон қишлоғи Насирдинов кўчаси бўйлаб…

Батафсил...

Бобур театрининг таъмирланган биноси давлат комиссияси томонидан қабул қилинди

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрининг таъмирланган биноси давлат комиссияси тарафидан қабул қилинди ва театр жамоасининг янги бинода ишлашига руҳсат берилди. «Азиз театримизга ҳайриҳоҳ бўлган дўстлар! Бугун театримизнинг тўлиқ реконструкция ишлари якунига етди. Барча ҳужжат ишлари бажарилди. Театримизнинг биноси давлат комиссияси томонидан қабул қилинди. Барчамизга ЯНГИ театр биноси муборак бўлсин», дейилади Бобур театрининг фейсбукдаги саҳифасида.…

Батафсил...

Орамиздаги одамлар: Наманганлик нуроний эгизаклар

Наманган шаҳрининг Тахтакўприк кўчасида яшовчи 80 ёшли Ҳасан-Ҳусан Ботировларни кўрган инсон борки юзига табассум югуриши аниқ. Эгизак нуронийлар билан мириқиб суҳбат қуриш, дуоларини олишга кўпчилик ошиқади. Икки томчи сувдай бир-бирига ўхшайдиган эгизакларни бутун шаҳар танийди. Юзидан нур ёғилиб турувчи отахонлар билан суҳбатлашган инсоннинг кайфияти кўтарилади.

Батафсил...

Бишкекда троллейбус ҳайдовчилари иш ташлашди

Бишкекда 250 дан ортиқ троллейбус ҳайдовчиси иш ташлашда қатнашмоқда. Улар маошни оширишни талаб қилмоқда. “Биз иш ҳақи билан боғлиқ муаммолар туфайли иш ташлаяпмиз. Барча йўналишлар тўхтатилган, ҳайдовчилар боғда тўпланишмоқда. Бизда ҳал қилиниши керак бўлган муаммолар кўп”, – дейди ҳайдовчилардан бири Светлана Турғунбоева. Азаттиқ мухбирининг хабар беришича, Бишкек троллейбус бошқармаси коммунал корхонаси раҳбари Талантбек Капаров ҳайдовчилар билан учрашган. 10 август куни…

Батафсил...

Қирғизистон 2027 йилдан бошлаб полиетилен пакетлар ишлаб чиқариш ва сотишни тўхтатади

2027 йил 1 январдан Қирғизистонда полимер плёнка ва пластмассадан тайёрланган пакетлар ишлаб чиқариш, сотиш ва бепул бериш тақиқланади, биологик парчаланадиган маҳсулотлар бундан мустасно. Бу ҳақдаги қонунни президент Садир Жапаров 10 август куни имзолади, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати. Полиетилен пакетлар ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қўйилган тақиқни бузганлик учун фуқаролар 10 минг сом (тахминан 114 доллар), юридик шахслар эса…

Батафсил...
1 2 3 4 5