Қирғизистон Олий суди 2010 йилги Ўш воқеалари иши бўйича 2014 йилда сиртдан 16 йилга озодликдан маҳрум этилган Карамотхон Абдуллаеванинг ҳукмини ўз кучида қолдирди. Бу ҳақда 24.kg агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар беради. «Қарор якуний ва шикоят қилиниши мумкин эмас. Карамотхон Абдуллаева Степной қишлоғидаги 2-сонли ахлоқ тузатиш колониясида. У 16 йиллик қамоқ жазосини ўтайди. У айбдор деб топилган жиноят учун даъво…
Батафсил...Kun: 29.08.2023
Чегара хизмати Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасида навбатлар йўқлигини маълум қилди
Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати 29 август куни Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктларида юкр автомобиллар навбати кузатилмаганини маълум қилди. Назорат пунктлари нормал режимда ишлаётгани айтилмоқда. Вазият 28 августдан бери яхшиланмоқда. Бир кун аввал «Оқ-Тилак» назорат-ўтказиш пунктида навбат ҳосил бўлиб, унда 140 та юк автомобили тизилган. 29 август ҳолатига кўра, ҳеч бир назорат-ўтказиш пунктида навбат йўқлиги айтилмоқда.…
Батафсил...Қирғизистон ҳукумати Иссиқкўл қирғоғида яна 15 та панционатни ижарага бермоқчи
Инвесторлар Иссиқкўл соҳилидаги 15 та панционатни 49 йилга ижарага олишлари мумкин. Бу ҳақда президент Садир Жапаров Facebookдаги саҳифасида маълум қилди. У эски панционатларнинг фотосуратлари ва видеоларини эълон қилиб, айни пайтда давлат ва давлат органлари балансида қаровсиз 15 та объект борлигини таъкидлади. “Биз бу панционатларни 49 йилга ижарага берамиз. Маҳаллий бойларни, чет эллик инвесторларни ушбу объектларни олиб, 3,4,5 юлдузли меҳмонхоналар қуришга…
Батафсил...Сахаровадаги миграция марказида 200 дан ортиқ қирғизистонлик сақланмоқда
Москва вилоятининг Сахарова қишлоғида ҳозирда 209 нафар Қирғизистон фуқароси Ички ишлар вазирлигининг мигрантларни вақтинчалик ҳибсга олиш бўйича махсус муассасасида сақланмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Омбудсман институти хабар берди. Қайд этилишича, Омбудсман Жамила Жаманбаева қўлга олинган қирғизистонликларни бориб, уларнинг қамоқда сақлаш шароитлари билан танишган. Омбудсман институти маълумотларига кўра, Сахаровада қўлга олинган қирғизистонликларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилган, Жаманбаева алоҳида ишларни шахсий назоратга олган ва…
Батафсил...Франция мактабларида анъанавий мусулмон либоси – абаяни тақиқлашади
Францияда анъанавий мусулмон либоси бўлмиш абаяни мактабга кийиб келишни тақиқлашмоқда. Бу ҳақида Франция таълим вазири Габриэл Аттал маълум қилган. TF1 телеканали билан суҳбатда вазир «синфга кирганда сиз ўқувчининг диний мансублигини бир қарашда аниқлай олмаслигингиз керак» деб тушунтирган. «Бундан буён абая мактабда тақиқланиши ҳақида қарор қабул қилдим» деган Аттал. Унинг айтишича, кейинги ҳафта у мактаб раҳбарлари билан ушбу тақиқни жорий этиш…
Батафсил...Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон куз-қиш мавсумида электроэнергия таъминоти борасида келишувга эришди
Остонада 25-25 август кунлари Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон сув хўжалиги ва энергетика соҳаси вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради Қозоғистон энергетика вазирлигининг матбуот хизмати. Маҳаллий ОАВ хабар беришича, учрашувда томонлар куз-қиш мавсумида электроэнергия билан таъминлашни муҳокама қилган, қатор келишувларга эришган ҳамда таъминотнинг ҳажми ва шартларини белгилаб олган. Соҳа раҳбарлари шунингдек электроэнергияни соатбай ҳисоблаш механизмини жорий этиш имконини кўриб чиқишни, хўжалик…
Батафсил...