Қирғизистон 2027 йилдан бошлаб полиетилен пакетлар ишлаб чиқариш ва сотишни тўхтатади

2027 йил 1 январдан Қирғизистонда полимер плёнка ва пластмассадан тайёрланган пакетлар ишлаб чиқариш, сотиш ва бепул бериш тақиқланади, биологик парчаланадиган маҳсулотлар бундан мустасно.

Бу ҳақдаги қонунни президент Садир Жапаров 10 август куни имзолади, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Полиетилен пакетлар ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қўйилган тақиқни бузганлик учун фуқаролар 10 минг сом (тахминан 114 доллар), юридик шахслар эса 28 минг сом (315 доллардан ортиқ) миқдорида жаримага тортилади.

Пакетларни текин етказиб бериш учун биринчи қоидабузарлик учун огоҳлантириш, иккинчи қоидабузарлик учун жарима солинади. Бунда юридик шахслар учун 5000 сом (57 доллар), жисмоний шахслар учун 1000 сом (11 доллар) бўлади.

Бундан ташқари, қонун эълон қилинган кундан бошлаб 15 кун ўтгач, қуйидагилар тақиқланади:

– Иссиқкўл вилояти курорт ҳудудида пластик плёнкали пакетлар ва барча турдаги пластик маҳсулотларнинг мутлақ айланмаси;

– Қирғизистоннинг алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ва биосфера ҳудудларига полиетилен пакетлар ва маҳсулотларни олиб кириш, улардан фойдаланиш ва сотиш. 2024 йилдан бошлаб бу ерда бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳам тақиқланади.

Чекловчи чоралар Қирғизистонда “полимер материалларнинг саломатлик ва атроф-муҳитга зарарли таъсирини камайтиришга” қаратилган, дейилади хабарда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ