Июнь воқеалари: Ҳарбийлар қотиллигида гумон қилинган шахс ҳорижда қўлга олиниб, Қирғизистонга олиб келинди

2010 йилнинг июнь воқеаларида милиция ходимларини ўлдирганликда айбланиб, қидирувда бўлган қирғизистонлик ҳорижда қўлга олинган. У Ўш вилоятидаги оммавий тартибсизликларда қатнашиш, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини шафқатсизлик билан ўлдиришда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

IMG_2177

Қўлга олиш 17 август куни хорижий давлат ҳудудида амалга оширилган. Ўш вилоятининг Қорасув туманида туғилган, 1973 йилда туғилган Х.Д.А. самолётда Қирғизистонга олиб келиниб, янгиланган жиноят иши доирасида Ўш шаҳридаги 5-СИЗОга жойлаштирилди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 2010 йилнинг июн ойида содир бўлган ва кўплаб қурбонларга олиб келган воқеаларнинг ташкилотчилари ва фаол иштирокчиларини аниқлаш ва жавобгарликка тортиш бўйича комплекс тезкор-қидирув тадбирларини ўтказаётганини эслатиб ўтади. 2010 йилнинг июн ойида ўта оғир жиноят содир этган шахсларга нисбатан даъво муддати қўлланилмайди.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ