Тошкентда Zo’r TV журналистлари калтакланди, АОКА ҳужумни қоралади

14 август куни Тошкент аэропорти яқинида қурилаётган йўл ўтказгич тўсинларининг қулаши ҳақида лавҳа тайёрлаш учун ҳодиса жойига борган Zo’r TV журналисти ва оператори қурилиш бошқарувчиси томонидан калтакланган. Daryo.uz нашрининг Zo’r TV журналисти Нурзодбек Воҳидовнинг сўзларидан иқтибос келтиришича, ҳодисада телеканал оператори Сардорбек Йўлдошевнинг бурни синган, унинг ўзи ҳам жароҳатланган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода журналистлар тасвирга олиш учун рухсат сўраб мурожаат қилган…

Батафсил...

Қирғизистон ЛГБТ тарғиботини тақиқлади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Болаларнинг ахборот хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунни имзолади, унда “ноанъанавий” жинсий алоқани тарғиб қилишни тақиқлаш ҳақида сўз боради. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида айтилади. Ҳужжатга кўра, агар маълумотларда оилавий ва анъанавий ижтимоий қадриятларни инкор этиш белгилари бўлса ёки қариндошларга ҳурматсизликни шакллантирса, болалар учун ҳам зарарли ҳисобланади. Бундан ташқари, қонун болаларни ўз жонига қасд қилиш, гиёҳвандлик, тамаки…

Батафсил...

Қирғизистон Қозоғистонга суғориш сувини етказиб беришни тўхтатди

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида 13 август куни Азаттиқ хабарига кўра, томонлар июль ойида Бишкекда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг шундай келишувга келишган. Қайд этилишича, 17—19 июль кунлари Бишкекда Қирғизистон ва Қозоғистон вакилларининг учрашуви бўлиб ўтган, унда Қозоғистон томони Жамбил вилоятида суғориш суви етишмаслиги сабабли Киров сув омборидан сув етказиб бериш ҳажмини оширишни сўраган. “Улар 18 июлдан 31 июлгача бўлган даврда Киров сув…

Батафсил...

Қирғизистондаги масжид ва мадрасаларни оммавий текширилмоқда

11 август куни Бишкекда махсус тузилган комиссия масжид ва мадрасаларни текширишга киришди. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси хабар берди. Қайд этилишича, масжид ва мадрасаларнинг ҳужжатлари, жумладан, улар жойлашган жойлар ҳам текширилмоқда. Ўқув дастурлари, санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши ҳам текширилади. МИДБ маълумотларига кўра, текширувга ҳозирлик кўрмаган раҳбарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда. Аввалроқ Қирғизистон ДХҚ Ўш вилоятида идоралараро…

Батафсил...