Бобур театрининг таъмирланган биноси давлат комиссияси томонидан қабул қилинди

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрининг таъмирланган биноси давлат комиссияси тарафидан қабул қилинди ва театр жамоасининг янги бинода ишлашига руҳсат берилди.

«Азиз театримизга ҳайриҳоҳ бўлган дўстлар! Бугун театримизнинг тўлиқ реконструкция ишлари якунига етди. Барча ҳужжат ишлари бажарилди. Театримизнинг биноси давлат комиссияси томонидан қабул қилинди. Барчамизга ЯНГИ театр биноси муборак бўлсин», дейилади Бобур театрининг фейсбукдаги саҳифасида.

2022 йили Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида икки томонлама ижтимоий-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида эришилган келишувларга мувофиқ театрни реконструция қилиш ишлари бошланган

Лойиҳанинг умумий қиймати 7 миллион долларни ташкил этган ва Ўзбекистон томонидан молиялаштирилган

Суратлар муаллифи: Хулкар Исамова

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ