Бишкекда миллатчи тўда аъзолари қўлга олинди

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳри ва Чуй вилоятида осиё қиёфасига эга одамларни видеога олиб, ижтимоий тармоқда тарқатиб, ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этган уч киши ушланган. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) маълумотига таянган ҳолда хабар қилди. МХДҚ қайдича, қўлга олинган С.Б.М., Н.Р.В. ва С.Г.Р. Бишкек ва Чуй вилоятида истиқомат қилиб келишган. Қўмита мазкур шахслар ўз видеоларида фашистик рамзлардан фойдаланганини, тергов…

Батафсил...

Чуй вилоят суди блогер Эртай Исқоқовни ҳибсда қолдирди

Чуй вилоят суди блогер Эртай Исқоқовнинг ҳибсга олинишини қонуний деб топди ва уни ҳибсда қолдирди. Блогер сув таъминотини тиклаш талаби билан ўтказилган норозилик акциясидан сўнг ҳибсга олинган. 17 июль куни Сўқулук туман суди Искақовни 15 сентябрга қадар тергов изоляторида сақлаш ҳақида қарор чиқарди. Суд шунингдек, намойишчи Бахит Балбоевни ҳам ҳибсда қолдирди, у ҳам 15 сентябргача ҳибсда қолади. 14 июль куни…

Батафсил...

Блогер Абдуқодир Мўминовга 11 йиллик қамоқ жазоси сўралмоқда

Блогер Абдуқодир Мўминов иши бўйича Миробод туман судида 1 август куни бўлиб ўтган суд музокараларида прокурор судланувчига 11 йиллик қамоқ жазоси берилишини сўраган. Бу ҳақда Газета.uz нашри Олий суд матбуот хизматидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди. Хабарда прокурор томонидан Абдуқодир Мўминовга нисбатан БҲМнинг 400 баробари миқдорида (132 миллион сўм) жарима жазоси тайинлаш ва 3 йил давомида журналистик фаолиятни чеклаш…

Батафсил...