Қирғизистондаги масжид ва мадрасаларни оммавий текширилмоқда

11 август куни Бишкекда махсус тузилган комиссия масжид ва мадрасаларни текширишга киришди. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, масжид ва мадрасаларнинг ҳужжатлари, жумладан, улар жойлашган жойлар ҳам текширилмоқда. Ўқув дастурлари, санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши ҳам текширилади.

МИДБ маълумотларига кўра, текширувга ҳозирлик кўрмаган раҳбарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Аввалроқ Қирғизистон ДХҚ Ўш вилоятида идоралараро гуруҳ томонидан ўтказилган текширув натижаларига кўра 39 та масжид ва 21 та таълим муассасаси фаолияти тўхтатилгани, 48 та масжид ва 40 та диний таълим муассасасига кўрсатмалар берилгани ҳақида хабар берган эди. Бунгача Жалолобод вилоятида идоралараро комиссия томонидан 60 та ноқонуний фаолият юритаётган масжидлар аниқланган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қирғизистонда 2,6 мингга яқин масжид, 100 га яқин мадраса ва 10 та исломий муассаса мавжуд.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ