Қирғизистон Қозоғистонга суғориш сувини етказиб беришни тўхтатди

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида 13 август куни Азаттиқ хабарига кўра, томонлар июль ойида Бишкекда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг шундай келишувга келишган.

Қайд этилишича, 17—19 июль кунлари Бишкекда Қирғизистон ва Қозоғистон вакилларининг учрашуви бўлиб ўтган, унда Қозоғистон томони Жамбил вилоятида суғориш суви етишмаслиги сабабли Киров сув омборидан сув етказиб бериш ҳажмини оширишни сўраган.

“Улар 18 июлдан 31 июлгача бўлган даврда Киров сув омборидан аввал айтиб ўтилганидек, сониясига 40 куб метр эмас, балки 45 куб метр сув беришни сўрашди. Қирғизистон томони сув ҳажмини оширишнинг иложи йўқлигини, чунки ўз далаларини суғориш учун сув етарли эмаслигини маълум қилди. Қайд этилишича, 45 куб метрга кўтарилган тақдирда Қозоғистоннинг 3,54 миллион куб метр лимити 4 август куни тугайди. Шунга қарамай, Қозоғистон томони унинг илтимосини рад этмади. Натижада томонлар протокол имзоладилар, унга кўра, август ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошлаб Қозоғистонга суғориш суви етказиб бериш тўхтатилади”, — дейилади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарида.

Вазирликнинг таъкидлашича, Қирғизистон Республикасининг Талас вилоятида суғориш суви тақчиллиги муаммоси бугунги кунгача сақланиб қолмоқда ва Киров сув омборига секундига атиги 1,3 куб метр сув кириб келмоқда. 2022 йилнинг ушбу даврида сув оқими сониясига 13,7 куб метрни ташкил қилган.

Бир кун аввал Қозоғистон Экология ва табиий ресурслар вазирлиги матбуот хизмати Қирғизистон август ойида Қозоғистоннинг Жамбил вилоятига суғориш сувини етказиб беришни тўхтатгани ҳақида хабар бериб, бу ҳудудда экинларга зарар етказиш хавфини келтириб чиқарганини таъкидлаган эди. Қайд этилишича, 9 август ҳолатига кўра Талас дарёси ҳавзасидаги Киров сув омборининг ҳажми 32,48 миллион куб метрни ташкил этган, бу ўтган йилнинг шу даврига (177,28 миллион куб метр) нисбатан 144,8 миллион куб метрга камдир.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ