Ўш вилоятида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, ИИВ, Дин ишлари бўйича давлат комиссияси, ФВВ, ССВ, Президентнинг Ўш вилоятидаги девони ходимларидан иборат идоралараро гуруҳ, «Кадастр» давлат муассасаси ва ҚДИБ томонидан диний объектлар фаолияти текширилди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, текширув “диний экстремизм мафкураси ва ноанъанавий диний оқимларнинг тарқалишига қарши курашиш, шунингдек, диний вазиятни…
Батафсил...Kun: 08.08.2023
Бишкекда президент “Хонсаройи” қурилишида ишлаётган ўзбекистонлик баландликдан қулаб тушди
Қирғизистонда халқ орасида «Хонсарой» деб аталаётган президент маъмуриятининг янги биноси қурилишида меҳнат қилаётган ўзбекистонлик мигрант иш жойида баландликдан қулаб тушди. Бишкекдаги Kaktus.media нашрининг ёзишича, бу маълумотни Тез тиббий ёрдам кўрсатиш маркази директори ўринбосари Егор Борисов тасдиқлади. Хабарда айтилишича, Ўзбекистон фуқароси Бишкек шаҳрининг 4-сонли касалхонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Унга бош мия чаноғи травмаси ташхиси қўйилган. Мигрантнинг умумий аҳволи тўғрисида маълумот берилмади.…
Батафсил...Қирғизистонликлар учун Саудия Арабистонига электрон виза билан кириш имконияти берилди
Саудия Арабистони қироллиги саккизта мамлакат фуқароларига электрон виза тақдим этишни бошлаган. Бу ҳақда қироллик Туризм вазирлиги маълум қилди. Вазирлик қайдича, фуқароларига электрон виза бериладиган мамлакатлар қаторига Қирғизистондан ташқари Албания, Грузия, Жанубий Африка, Малдив ороллари, Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари қўшилган. Бунгача Саудия Арабистони 49 та мамлакат фуқароларига электрон виза бериб келаётган эди. Мазкур виза билан йил давомида Умра зиёратини амалга…
Батафсил...Cобиқ вазир Динара Қутманованинг ҳибсда сақлаш муддати октябргача узайтирилди
Коррупцияда гумонланиб қўлга олинган Қирғизистон Республикасининг собиқ табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазири Динара Қутманованинг қамоқ муддати узайтирилди. Бишкекнинг Первомайский туман суди матбуот хизмати хабарига кўра, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси терговчиси талабига кўра, эҳтиёт чораси 9 октябрга қадар белгиланган. Эслатиб ўтамиз, Динара Қутманова «Қумтор» олтин конини ўзлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобидан ташкил этилган Табиий ресурслар вазирлиги ва Табиатни ривожлантириш жамғармасидаги…
Батафсил...ТИВ Кўлобдаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида қирғизистонликлар йўқлигини маълум қилди
7 август куни Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) Тожикистоннинг Хатлон вилояти Кўлоб шаҳрида 6 август оқшомида содир бўлган йирик бахтсиз ҳодисага изоҳ берди. Департаментнинг дастлабки маълумотларига кўра, ушбу ЙТҲда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Қирғизистон фуқаролари йўқ. Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, кечаси соат 19:30 да Душанбе-Кўлоб-Хороғ автомобиль йўлида Дулон русумли юк машинаси тормоз тизими носозлиги туфайли бир неча…
Батафсил...