24 август куни Олмаотада (Қозоғистон) уч ой олдин ҳибсга олинган тадбиркор Эрмек Маркабоевнинг қариндошлари ва дўстлари норозилик намойиши учун кўчага чиқди. Бишкекдаги Максим Горкий номидаги боғда йиғилган 40 га яқин одам мамлакат расмийларидан ишни адолатли кўриб чиқишда ёрдам беришни сўраган. Иштирокчилар, шунингдек, Қозоғистон ҳукуматига Маркабоевни ватанига қайтаришга ёрдам беришни сўраб мурожаат қилишди. Аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги “Қирғизистон Республикаси фуқаросининг ҳуқуқлари…
Батафсил...Kun: 24.08.2023
Ҳиндистон Ойга аппарат қўндирган тўртинчи давлатга айланди
Ҳиндистоннинг “Чандраян-3” сайёралараро станцияси коинотга олиб чиққан “Викрам” модули муваффақиятли равишда Ой сатҳига қўндирилди. Модул бортига “Прагьян” ойюрари жойлаштирилган. Модулнинг Ойга қўндирилиши Ҳиндистон коинот тадқиқотлари ташкилотининг Youtube каналида жонли намойиш этилди. Уни 6,5 миллион киши томоша қилди. Ҳиндистон СССР, АҚШ ва Хитойдан кейин Ойга ўз аппаратини қўндира олган тўртинчи давлат, ўз аппаратини Ойнинг жанубий қутбига қўндирган биринчи давлат бўлди. «Чандраян-3»…
Батафсил...Қирғизистон Чегара хизмати Қозоғистон билан чегарадаги яна бир назорат-ўтказиш пунктида навбат ҳақида хабар берди
23 август куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги Кен-Булун назорат-ўтказиш пункти олдида ҳам юк автомашиналари тўпланиб қолгани ҳақида хабар берган эди. Қайд этилишича, мазкур назорат-ўтказиш пункти олдида 146 та, «Оқ-Тилек» назорат-ўтказиш пункти олдида эса 493 та машина навбатда турибди. Қирғизистон Чегара хизмати маълумотларига кўра, ўтган кун давомида Қозоғистонга 112 та машина жўнаб кетган. Қирғизистон Чегара хизмати…
Батафсил...Ёзувчи ва журналист Олжобай Шакир 2 ойга ҳибсга олинди
Ёзувчи ва публицист Олжобай Шокир суд қарори билан 2 ойга ҳибсга олинди. Бу ҳақда унинг адвокати маълум қилди. Олжобай 23 август куни ғойиб бўлганди. Кейинроқ унинг Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида эканлиги маълум бўлган Унинг рафиқаси Назгул Бодбаеванинг Озодликка айтишича, Шокир 23 август куни тушда уйда ёлғиз бўлган, бироқ кейин ғойиб бўлган. “Уйга келсам уй очиқ, Олжобой эса йўқ эди. Телефони…
Батафсил...Қирғизистон Ўзбекистонга ён босдими – пансионатлар бўйича вазиятга Садир Жапаров ойдинлик киритди
Қирғизистон президенти Иссиқкўлдаги тўртта пансионатнинг Ўзбекистонга берилиш сабабини ўзи изоҳлади. Садир Жапаров бунга Қирғизистоннинг халқаро суд қарори билан қўшни давлатга $40 миллион доллардан ортиқ пул тўлай олмагани сабаб бўлганини айтди. Расмий Бишкек 2016 йили Ўзбекистондан қайтариб олган пансионатларни яна Тошкент бошқарувига бераётгани Қирғизистонда турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Қирғизистон Давлат мулкини бошқариш агентлиги Иссиқкўлдаги «Дилором», «Олтин қум», «Роҳат» ва «Бўстон» номли…
Батафсил...Ёзувчи Ўлжўбай Шокир 48 соатга тергов изоляторида ҳибсга олинди
Ёзувчи, публицист ва жамоат арбоби Ўлжўбай Шокир 23 август куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига чақирилган ва қарийб саккиз соатлик сўроқдан сўнг 48 соатга махсус хизматнинг тергов изоляторида ҳибсга олинган. Унинг адвокати Бақит Автандил маълумотни тасдиқлади ва ёзувчига “оммавий тартибсизликни ташкил қилиш” ва “ҳокимиятни эгаллаб олишга уриниш” айбловлари қўйилганини айтди. “МҲДҚ ходимлари уни қўлга олишди. У бизга кеч хабар берди…
Батафсил...Евгений Пригожин Тверь вилоятида ҳалокатга учраган учоқ бортида бўлган
“Росавиация” Тверь вилоятида қулаб тушган хусусий учоқда Евгений Пригожин бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда ТАСС хабар агентлиги маълум қилди. “Бугун кечки пайт Тверь вилоятида юз берган Embraer учоғи ҳалокати бўйича текширув бошланди. Йўловчилар рўйхатида Евгений Пригожин исми ва фамилияси ҳам бор”, дея «Росавиация»дан иқтибос келтирди ТАСС агентлиги. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, Тверь вилоятида Москвадан Санкт-Петербургга парвоз қилган хусусий учоқ…
Батафсил...Доғистондаги портлашда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган
14 август куни Доғистон пойтахти Махачқалъа шаҳрида рўй берган портлаш оқибатида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Бу ҳақда фожиадан бир ҳафта ўтиб Доғистон Республикаси раҳбари Сергей Меликов маълум қилди. Доғистон раҳбари ҳалок бўлганларнинг оилаларига 1 миллион рубль ($10570) миқдорида ёрдам кўрсатилишини ҳам қайд этган. Вафот этган ўзбекистонликлар шахсига ойдинлик киритилмаган. Бу борада ҳозирча Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ҳам изоҳ…
Батафсил...