Қирғизистон ТИВ вазири русларга оммавий фуқаролик берилаётганига изоҳ берди

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев DW нашрига берган интервьюсида Қирғизистон Республикаси президентининг россияликларга Қирғизистон фуқаролигини бергани ҳақидаги масалага изоҳ берди. “Кўпчилик Қирғизистонга қайтмоқда. Булар Россияда бир муддат яшаган русийзабон фуқароларимиз. Аммо улар у ерда сафарбар қилинаётгани боис кўпчилик Қирғизистонга қайтиб келмоқда. Кўпчилик фуқароликка мурожаат қилди ва бу ерда биз рад эта олмаймиз”, деб жавоб берди вазир. Савол берган журналист…

Батафсил...

Суриядан Қирғизистонга 95 нафар аёл ва бола қайтарилди

30 август куни «Айкол» гуманитар миссияси доирасида Сурия шимоли-шарқидаги лагерда бўлган Қирғизистон Республикаси фуқаролари Қирғизистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Қирғизистонга 31 нафар аёл ва 64 нафар бола келгани аниқланган. ТИВ маълумотларига кўра, репатриациянинг иккинчи босқичида ёрдам АҚШ ҳукумати, UNICEF ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси томонидан кўрсатилган. «Айкол» инсонпарварлик миссияси доирасида репатриациянинг биринчи босқичи жорий…

Батафсил...

Қирғиз журналистлари Клооп нашрини тугатиш даъвоси юзасидан баёнот берди

Қирғизистон медиа ҳамжамияти Бишкек прокуратурасининг «Клооп Медиа» жамоат фондини тугатиш тўғрисидаги даъвоси юзасидан баёнот берди. Баёнотда қайд этилишича, прокуратура даъвоси асоссиздир, чунки даъвода келтирилган “сиёсатни кескин танқид қилиш” ва “доимий салбий баёнотлар” иддаолари Қирғизистон Конституциясида кафолатланган сўз эркинлиги ва ҳукуматни танқид қилиш ҳуқуқидир. “Қирғизистон қонунчилигида мансабдор шахслар танқидга нисбатан бағрикенг бўлиши мустаҳкамланган, бу улар ўз ваколатларини шаффоф ва масъулиятли амалга…

Батафсил...

Қирғизистонда ТикТокни тақиқлашмоқчи

Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги мамлакатда ТикТок ижтимоий тармоғини тақиқлашга қарор қилди. Бу ҳақда 30 август куни вазирликнинг матбуот хизмати хабар берди. Вазирлик баёнотида айтилишича, бу қарор ижтимоий тармоқ контенти таҳлилидан сўнг қабул қилинган. Мониторинг ТикТок болалар саломатлиги ва ривожланишига зарар етказувчи маълумотлардан фойдаланишга чекловлар қўймаслиги аниқлаган. Мониторинг нодавлат ташкилотларнинг “ижтимоий тармоқ болаларнинг руҳий ривожланиши ва саломатлигига…

Батафсил...

Хавфсизлик қўмитаси фуқароларни радикал диний оқимлардан узоқ бўлишга чақирмоқда

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси фуқароларни ноанъанавий ва радикал диний оқимлардан сақланишга чақирмоқда. Махсус хизмат жамиятнинг радикаллашувининг олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказаётгани ҳақида ҳам огоҳлантирган. Баёнотда асосан “Салафий” оқими (ҳаракати) ҳақида сўз боради. «Қирғизистоннинг айрим фуқаролари мамлакат учун ноанъанавий диний оқимлар ҳақида бошқа давлатлардан ўрганиб, ватанига қайтганидан сўнг ўз мафкурасини тарқата бошлайди. Натижада таниқли ислом уламоларининг таълимотларини тан олмаган айрим…

Батафсил...