Бишкек прокуратураси Клооп веб-сайтини тугатиш ниятида

Бишкек прокуратураси Клооп нашрини ёпиш тўғрисида Бишкекнинг Октябрь туман судига даъво аризаси киритди. Бу маълумотни туман суди матбуот хизмати тасдиқлади. Иш суд муҳокамасига ўтказилди. Шаҳар прокурори Эмилбек Абдиманаповнинг судга йўллаган мурожаатида улар амалдаги ҳукуматни танқид қилгани ва давлат идораларини обрўсизлантиргани учун портални ёпиш ниятида экани айтилади. “Нашр веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда чоп этилган материаллар амалдаги ҳукуматнинг сиёсатини кескин танқид қилишга…

Батафсил...

БМТ: Марказий Осиё хавфсизлигига 6 минг ИД жангариси таҳдид солмоқда

БМТ Хавфсизлик кенгаши «Ислом давлати»нинг «Хуросон» қаноти фаолиятидан ташвишда ва бу гуруҳни Афғонистон ҳамда Марказий Осиё давлатлари хавфсизлиги учун асосий таҳдид деб ҳисоблайди. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги ҳисоботида қайд этилди. Ҳисоботда таъкидланишича, бугунги кунда «Хуросон» гуруҳи аъзолари сони (жангариларнинг оилалари билан қўшиб ҳисобланганида) 4 мингдан 6 минггача бўлган кишини ташкил қилмоқда. Гуруҳга қарашли бўлган «Хуросон овози» нашри пуштун,…

Батафсил...

«Кампиробод иши»: 3 нафар айбланувчи уй қамоғига озод қилинди

«Кемпиробод иши» бўйича уч айбланувчи – Оқил Айтбоев, Эрлан Бекчоро ўғли ва Али Шабдан уй қамоғига озод этилди. Бу ҳақда адвокат Кантемир Турдалиев маълум қилди. Улар 2022 йил октябрь ойидан буён ҳибсда сақланаётган эди. 28 август куни Бишкек шаҳар судида эҳтиёт чорасини кўриш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Иш бўйича қолган судланувчиларга нисбатан илгари танланган эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолдирилди. Аввалроқ бу…

Батафсил...

Рус полицияси яралаган қирғизистонликнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда

Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Хабаровск (Россия) шаҳрида полиция ходимлари қирғизистонлик меҳнат муҳожирини қўлга олиш вақтида ўт очгани ҳақидаги ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган хабарга изоҳ берди. Агентлик маълумотларига кўра, воқеа 24 август куни Хабаровск автовокзалида ўтказилган рейд чоғида содир бўлган. “Қирғизистон Республикаси фуқароси 2003 йилда туғилган С.Р.нинг рухсатномаларини текширмоқчи бўлиб, ўз машинасида қочишга уринган. Мазкур шахснинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйиш…

Батафсил...