Ўшда кўкбўру бўйича Президент кубоги мусобақаси тартибсизликлар билан якунланди

Бугун, 31 август куни Ўш шаҳрида Кўкбўру бўйича Президент кубоги бўлиб ўтди. Ўйин жанжал ва тартибсизликлар билан якунланди. Кубок “Тўлўйкўн” номли ипподромда бўлиб ўтган ва Қирғизистон мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган. Финалга “Дўстук” (Ўш) ва “Интимақ” (Талас) жамоалари чиқди. Ўйин натижасига кўра, ғалаба “Интимақ” жамоасига насиб этган, бироқ маҳаллий томошабинлар ҳакамдан норози бўлишган. Норози томошабинлар оломон майдонга югуришган. Айрим маълумотларга кўра,…

Батафсил...

Қирғизистон Мустақиллик кунини нишонламоқда

Бугун, 31 август куни Қирғизистон мустақиллигининг 32 йиллигини нишонламоқда. Асосий байрам тадбирлари Ўш шаҳрида бўлиб ўтмоқда, у ерда Президент Садир Жапаров иштирокида давлат байроғини кўтаришга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Давлат раҳбари ўз табрик сўзида Мустақиллик байрами муносабати билан таниқли давлат арбоблари Насридин Исанов ва Абди Суэрқуловга вафотидан кейин Қирғизистон Республикаси Қаҳрамони унвонини бериш тўғрисида фармонлар чиқарганини таъкидлади. Бишкекда шу…

Батафсил...

Ўзбекистонликларни Америкага киритувчи гуруҳ ушланди, улар орасида террор гуруҳи аъзоси ҳам бор

Вашингтон, Оқ уй маъмуриятининг таъкидлашича, расмийлар Ўзбекистондан АҚШга одам олиб келиш билан шуғулланган тармоқни фош қилиб, фаолиятига чек қўйган. Хабарда айтилишича, контрабандистлардан бири халқаро террористик гуруҳ аъзоси бўлган. АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Адриен Ватсон ушбу тармоқ хизматидан фойдаланган Ўзбекистон фуқаролари террористларга алоқаси борлиги ва Америкада террористик ҳужум режалаштирганига оид далиллар йўқлигини айтди. Расмий хабарда террористик гуруҳ номи келтирилмаган,…

Батафсил...

Азиза Абдирасулова: Махсус хизматдан тинчимизни қўриқлашга тайёрлигини айтишди

Ҳуқуқ ҳимоячисининг уйига бостириб кирган нотаниш одамлар тартиб посбонлари эмаслиги айтилди. Лекин… Қирғизистонлик таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулова куни-кеча бўлиб ўтган кўнгилсиз ҳодисадан кейин кўплаган телефон қўнғироқларига жавоб бермаётганини айтди. Буни у қўнғироқ қилганларга зарари тегиб қолмаслигини истагани билан тушундирди. “Ҳозирча тинчмиз”, – деб ёзди у ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида. Азиза Абдирасулованинг ёзишича, кеча Бишкек шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг (ИИББ)…

Батафсил...