Ўшда ҳандалак ва тарвузлар сотилмоқда. Аммо, ветеринария ва фитосанитария хавфсизлиги давлат инспекциясининг Ўш шаҳар бўлими ҳандалак ва тарвузни истеъмол қилмасликни тавсия қилади. Ушбу маҳкаманинг бўлим бошлиғи Суюн Абдилдаевнинг айтишича, эрта пишган меваларнинг сифати текширилмоқда. «Биз мева ва сабзавотларнинг сифатини текшириб кўрмоқдамиз. Бизнинг мутахассисларимиз ҳандалак, тарвуз, картошка, сабзи, бодринг ва бошқа меваларини лабораторияга синов учун юборадилар. Ҳандалак ва тарвуз қаердан келаётгани…
Батафсил...Oy: Iyun 2020
СOVID-19:Қирғизистонда яна 2 инсон вафот этди
Қирғизистонда сўнги сутка давомида тожливирус инфекциясини юқтириб олган 2 нафар бемон вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Унга кўра, Жалолобод вилоят шифохонасида 72 ёшдаги аёл киши, Панфилов умумий шифокорлар амалиёти марказида 70 ёшдаги эркак киши вафот этди. «Қора-Болта шаҳрида яшовчи фуқаронинг ўтида тоши бўлиб, Панфилов туманидаги шифохонага мурожаат қилган. Келган вақтида тана ҳарорати кўтарилиб, ПЧР анализидан коронавирус…
Батафсил...Қирғизистонда яна 38 инсон тожливирус юқтириб олди
Қирғизистонда 10-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 38 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2093 нафарни ташкил қилмоқда, 1572 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 26 инсон COVID-19 инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди. Янги қайд қилинган 38 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри – 19; Чуй вилояти — 6; Ўш шаҳри – 6; Ўш…
Батафсил...СOVID-19: 10-июнда 89 бемор соғайди
Бугун, 10-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 89 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда эпидемиологиявий ҳолат бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди. Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2093 (+38) нафарни ташкил этмоқда. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри – 15; Норин вилояти — 13; Ўш шаҳри – 1; Чуй вилояти — 59; Жалолобод вилояти – 1; Қирғизистон бўйлаб жами 1572 бемор соғайган. 26 нафар бемор…
Батафсил...Собиқ Бош вазир Сапар Исақов 18 йилга қамалди
Бишкек шаҳар Биринчи Май туман суди 9 июнда коррупцияда айбланган Қирғизистон собиқ Бош вазири Сапар Исақовни 18 йилга кесди. Суд Сапар Исақов ва президент маъмуриятининг собиқ бўлим бошлиғи Мира Қарибаевани Бишкекдаги тарих музейини таъмирлаш ҳамда Чўлпўната шаҳар отчопарини қайта тиклаш жараёнида катта миқдордаги маблағларни ўзлаштиришда айбдор деб топди. Туман суди Сапар Исақов бир неча йилдан бери ҳибсда сақланаётганини ҳисобга олган…
Батафсил...Сузоқда юзлаб намозхон Ҳайит намозини жамоат бўлиб ўқиб, жаримага тортилдими?
Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманига қарашли Барпи овул ҳудудида юзлаб намозхон Ҳайит намозини жамоат бўлиб ўқиб, уларга жарима солингани ҳақидаги маълумот ҳақиқатдан йироқдир. Бу ҳақда ҳукуматнинг Жалолобод вилоятидаги ваколатли вакили Нурбўлўт Мирзаҳмедов брифинг чоғида саволларга жавоб бераётиб маълум қилди. Унга кўра, Ҳайит куни бундай факт қайд қилинмаган. «Айрим жойларда Ҳайит намозига тўпланишга ҳаракат қилганлар бўлди. Аммо ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳодимлари Ҳайит…
Батафсил...Қирғизистондан Россияга қатновчи сомолетлар жадвали
Қирғизистондан Россияга қатновчи самолетларнинг жадвали аниқланди. Россия элчилигининг маълумоти бўйича, Россия ҳудудига кириш учун руҳсати бор фуқароларгина самолетга чиқа олади. 13-июнда соат 17:05да Ўш—Москва («Аэрофлот») парвоз қилади; 14-июнь соат 17:05: Бишкек—Москва («Аэрофлот»); 17-июнь соат 08:00: Бишкек—Қозон («Авиа Траффик»); 19-июнь соат 12:00: Бишкек—Якутск («Якут авиалиниялари»)
Батафсил...Андижондаги туғруқхонада ўғил фарзанд кўрган ёш келин ўзини осиб қўйди
Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилояти, Жалақудуқ туманида яшаган 21 ёшли аёлнинг мурдаси осилган ҳолатда топилди. У 7 июнга ўтар кечаси вилоят перинатал марказида ўзини осиб қўйганлиги ҳақида Ўзбекистон Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди. Аёл 2 июнь куни «ҳомиланинг думба билан келиши» ташхиси билан перинатал марказга қабул қилинган, шу куни соат 20:25 да кесарча кесиш йўли билан ўғил чақалоқни (тирик) дунёга…
Батафсил...Ўшда тожливирус юқтирган бемор вафот этди
Қирғизистонда тожливирусдан яна бир нафар бемор вафот этганини соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев бугун, 9-июндаги брифинг чоғида маълум қилди. Марҳума — 1973-йилда таваллуд топган аёл шу кунгача Ўш шаҳар шифохонасининг гематология бўлимида даволанаётган эди. 31-майдаги текширув натижасида тожливирус инфекцияси аниқланиб, шаҳардаги клиника шифохонасига ўтказилган. У химиятерапия ёрдамида даволанаётган эди. Қирғизистонда тожливирус юқтирган беморларнинг 24 нафари вафот этди.
Батафсил...Қозоғистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари чегарадаги вазиятни муҳокама қилди
Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков ва Қозоғистон ТИВ раҳбари Мухтар Тлеуберди 8 июн куни телефон орқали Қирғизистон-Қозоғистон давлат чегарасида жойлашган Назорат-ўтиш пунктлари орқали автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилдилар. Қирғизистон ТИВ ахборот Департаментининг хабар қилишича, «томонлар Қирғизистон ва Қозоғистон тадбиркорлари учун қулай шароит яратилиши муҳимлигини таъкидлашар экан, амалдаги «Ақ-Тилек» (Қирғизистон) – «Қарасу» ва«Чон-Капка» – «Айша-Биби» » ўтиш…
Батафсил...Қирғизистонда карантинда қолиб кетган аёллар Ўзбекистонга ўтказила бошланди
Ўзбекистон фуқароларига турмушга чиққан қирғизистонлик аёллар Ўшдаги “Дўстлик” чегара пункти орқали навбат билан Ўзбекистонга ўтказилмоқда. Бу ҳақда 9 июнь куни Қирғизистон Омбудсмени маъмурияти маълум қилди. Расмий билдирувда айтилишича, коронавирус бўйича карантин жорий этилишидан олдинроқ Қирғизистонга яқинларини кўришга келган ва карантин оқибатида Ўзбекистонга қайта олмай қолган аёлларнинг рўйхати тузиб чиқилди. Аёллар мана шу рўйхат асосида ҳар куни навбат билан чегарадан ўтказилмоқда.…
Батафсил...Қант шаҳридаги ҳарбий авиабазанинг бир қисмига Россия эгалик қилади
Қирғизистон парламентининг Халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси 9 июнда Россиянинг Қант шаҳридаги авиабазаси бўйича шартноманинг айрим бандларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги протоколни ратификациялаш юзасидан қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Мазкур қонун лойиҳасида Қантдаги ҳарбий авиабазанинг самолётлар учиб-қўниш майдончасини Россия таъмирлаши ва бу ҳудуд Россия мулки сифатида эътироф этилиши таъкидланган. Лойиҳанинг мазкур банди депутатларда “Қирғизистон ҳудуди Россияга ўтиб кетади”, деган ташвиш пайдо…
Батафсил...Муфтиятнинг депутатга жавоби: «Масжидлар барча талаб ва таклифларни инобатга олган ҳолда очилди»
Қирғизистон мусулмонлар диний идораси Бишкек шаҳар кенгашининг депутати Сайдахмат Исмаиловга раддия берди. Республика тезкор штабининг қарори билан кеча, 8-июндан бошлаб Қирғизистонда диний маҳкамалар — масжидларга, черковларга ва намозхоналарга боришга қўйилган чекловлар олинди. Бишкек шаҳар кенгашининг депутати Сайдахмат Исмаилов ушбу қарор эрта қабул қилинди деган фикр билдирган эди. У Бишкек шаҳридаги масжидларда жума намозига ярим миллион одам боришини такидлаб: «Уларни ҳеч…
Батафсил...СOVID-19: 9-июнда 23 инсонда тожливирус аниқланди
Қирғизистонда 9-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 23 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2055 нафарни ташкил қилмоқда, 1483 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 23 инсон COVID-19 инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди. Янги қайд қилинган 23 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри – 6; Чуй вилояти — 2; Бишкек шаҳри – 4;…
Батафсил...СOVID-19: 9-июнда 38 бемор соғайди
Бугун, 9-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 38 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда эпидемиологиявий ҳолат бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди. Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2055 (+23) нафарни ташкил этмоқда. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри – 19; Норин вилояти — 13; Ўш шаҳри – 4; Ўш вилояти — 1; Жалолобод вилояти – 1; Қирғизистон бўйлаб жами 1483 бемор соғайган. 23 нафар бемор…
Батафсил...«Ата Мекен» партиясининг сайлов кампаниясига Жанар Акаев бош бўлади
Партия рўйхати ва «Ата Мекен» партиясининг сайловолди ташвиқотига депутат Жанар Ақаев бошчилик қилади. Бу ҳақда партия лидери Ўмурбек Текебаев 24.kg сайтига айтиб берди. “Сайлов олди кампаниясининг лидери Жанар Ақаев бўлади. Демак, у парламентда фракция лидери бўлади. Агар бизнинг фракциямиз коалицияга кириб қолса, унда Жанар номзодини спикер ёки эҳтимол бош вазир лавозимига даъвогар бўлади. Фракциядаги барча асосий ўринларни ёшлар эгаллайди», – деди Текебаев. Унинг қўшимча қилишича, Ақаевга октябрь ойида…
Батафсил...Депутат:Бишкекда ярим миллион киши жума намозини ўқийди, коронавирусга қарши кураш беҳуда кетиши мумкин
Республика тезкор штабининг қарори билан бугун, 8-июндан бошлаб Қирғизистонда диний маҳкамалар — масжидларга, черковларга ва намозхоналарга боришга қўйилган чекловлар олинди. Бишкек шаҳар кенгашининг депутати Сайдахмат Исмаиловнинг фикрича, ушбу қарор эрта қабул қилинди. У Бишкек шаҳридаги масжидларда жума намозига ярим миллион одам боришини такидлаб: «Уларни ҳеч ким назорат қила олмайди. Мадина билан Маккадаги икки буюк масжид ёпиқ. Барча мусулмонларга мурожаат қилгим…
Батафсил...«Манас» аэропорти республика бўйича барча қатновларни очди
Халқаро «Манас» аэропортининг матбуот хизмати 8 июнда мамлакат бўйича барча ички қатновлар қайта тикланганини хабар қилди. «Узоқ давом этган карантиндан кейин бугун, 2020 йилнинг 8 июнида Бишкек–Ўш–Бишкек рейси бўйича дастлабки ички авиарейслар хизмат кўрсатди. Йўловчиларнинг умумий сони– 208», — деб билдирилди матбуот хизматидан. Матбуот хизматининг маълумотига кўра, аэропортда ва самолётнинг салонларида дезинфекция ўтказилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг талаблари бўйича барча санитар…
Батафсил...Жалолобод марказий масжидининг эшиклари очилиб Пешин намози жамоат билан ўқилди
Бугун, 8-июнь куни, Жалолобод вилоятининг қозиси Абдулазиз қори Закиров Жалолобод шаҳрида жойлашган “Исмоил Ал-Буҳорий” марказий жомеъ масжидида пешин намозини ўқиди. Намоздан аввал минбарда 5 дақиқа оралиғида келган жамоатга, намозга келишнинг шартлари ва қоидалари ҳақида тушинтириш ишларини олиб борилди, келган жамоатга санитар талабларга риоя қилиб, юзқоп билан масжидга кириш, бир ярим метр оралиқни сақлаш кераклишгини эслатди. “Яратганга шукроналар бўлсин! Мана бугун…
Батафсил...Бу йил олий ўқув юртларига қабул онлайн ўтказилади
Коронавирус пандемияси боис бу йил Қирғизистон олий ўқув юртларига қабул Умумреспублика тест (ОРТ) натижаларига кўра ягона тизим билан онлайн-форматда бўлиб ўтади. Бу ҳақда таълим ва фан вазирининг ўринбосари Нурлан Ўмуров маълум қилди. «Таълим вазирлиги тизим ишлаб чиқди. Абитуриентлар авваллари олий таълим даргоҳига келарди, бу йил бу ишлар масофадан бошқарилади. Бунинг учун абитуриентлар ўз талонларини ОРТ платформаси орқали рўйхатдан ўтказишлари керак»,…
Батафсил...