Ўшда тожливирус юқтирган бемор вафот этди

Қирғизистонда тожливирусдан яна бир нафар бемор вафот этганини соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев бугун, 9-июндаги брифинг чоғида маълум қилди.

Марҳума — 1973-йилда таваллуд топган аёл шу кунгача Ўш шаҳар шифохонасининг гематология бўлимида даволанаётган эди. 31-майдаги текширув натижасида тожливирус инфекцияси аниқланиб, шаҳардаги  клиника шифохонасига ўтказилган. У  химиятерапия ёрдамида даволанаётган эди.

Қирғизистонда тожливирус юқтирган беморларнинг 24 нафари вафот этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ