Жалолобод марказий масжидининг эшиклари очилиб Пешин намози жамоат билан ўқилди

Бугун, 8-июнь куни, Жалолобод вилоятининг қозиси Абдулазиз қори Закиров Жалолобод шаҳрида жойлашган “Исмоил Ал-Буҳорий” марказий жомеъ масжидида пешин намозини ўқиди.

Намоздан аввал минбарда 5 дақиқа оралиғида келган жамоатга, намозга келишнинг шартлари ва қоидалари ҳақида тушинтириш ишларини олиб борилди, келган жамоатга санитар талабларга риоя қилиб, юзқоп билан масжидга кириш, бир ярим метр оралиқни сақлаш кераклишгини эслатди.

“Яратганга шукроналар бўлсин! Мана бугун масжидларимиз очилиб, жамоат билан намоз ўқиб қувончимиз ичимизга сиғмаяпти. Санитар қоидаларига риоя қилиш билан биргаликда масжидга келиш тартибларини ва талабларига риоя қилайлик, масжидларни шундай сақлаш бизнинг қўлимизда”, – деди вилоят қозиси.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ