Қирғизистонда сўнги сутка давомида тожливирус инфекциясини юқтириб олган 2 нафар бемон вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.
Унга кўра, Жалолобод вилоят шифохонасида 72 ёшдаги аёл киши, Панфилов умумий шифокорлар амалиёти марказида 70 ёшдаги эркак киши вафот этди.
«Қора-Болта шаҳрида яшовчи фуқаронинг ўтида тоши бўлиб, Панфилов туманидаги шифохонага мурожаат қилган. Келган вақтида тана ҳарорати кўтарилиб, ПЧР анализидан коронавирус юққани аниқланди. Узоқ йиллардан буён қандли диабетдан жабрланиб келган ва қон босими юқори бўлган», – деган Усўнбаев, марҳум шу кунгача бошқа касаллар билан оғригани ҳам айтилди.
Шунингдек Жалолобод вилоятида вафот этган беморнинг ҳам эски дардлари бўлган. У қандли диабетдан жабрланиган, нафас олиш жараёни бузилиб, шифохонага тушган. Текширувлар натижасида икки томонлама пневмония аниқланиб, тожливирусдан вафот этди.
Қирғизистонда жами бўлиб, 26 инсон COVID-19 инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.