Ўшда ҳандалак ва тарвузлар сотилмоқда. Аммо, ветеринария ва фитосанитария хавфсизлиги давлат инспекциясининг Ўш шаҳар бўлими ҳандалак ва тарвузни истеъмол қилмасликни тавсия қилади.
Ушбу маҳкаманинг бўлим бошлиғи Суюн Абдилдаевнинг айтишича, эрта пишган меваларнинг сифати текширилмоқда.
«Биз мева ва сабзавотларнинг сифатини текшириб кўрмоқдамиз. Бизнинг мутахассисларимиз ҳандалак, тарвуз, картошка, сабзи, бодринг ва бошқа меваларини лабораторияга синов учун юборадилар. Ҳандалак ва тарвуз қаердан келаётгани ҳақида маълумотларимиз йўқ. Биз сифатни текширмоқдамиз. Тарвуз ва ҳандалакдан нитрат нормал чиқмоқда. Тарвузларда нитрат даражаси 60, ҳандалакда 90 ни ташкил қилади. Ундан юқори зарарли. Сизга янги тарвуз ва ҳандалакни сотиб олмасликни маслаҳат берамиз. Бу мевалар июнь ойининг охирида пишиб сотувга чиқа бошлайди », – дейди Суюн Абдилдаев.
Унга кўра, агар мева таркибида нитрат кўп бўлса, уни истеъмол қилган одам 4-6 соатдан кейин қусиб, нафас олиш ва ич ўтиши сезилади.