Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1520 нафарни ташкил этмоқда

Қирғизистонда 27 май куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 52 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.

Янги қайд қилинган 52 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши:

Бишкек шаҳри –  9 + 2 (Россиядан қайтган аскарлар);

Чуй вилояти —  3 + 8 (Соль-Илецкдан қайтганлар);

Норин вилояти — 17;

Ўш вилояти — 2.

Ўш шаҳри –  7

Жалолобод вилояти – 3;

Шунингдек бир кеча кундуз давомида 28 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди.

Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1520 нафарни ташкил қилмоқда, 1043нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 16 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.

Тожливирус ҳавфи сабабли Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида фавқулотда ҳолат тартиби эълон қилиниб,  комендант соати жорий қилинган эди. Бу қоида 11-майдан тўхтатилган, бироқ фавқулотда вазият тартиби давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ