2020-йилнинг 1-май ҳолатига кўра Қирғизистонда ВИЧ-инфекцияси билан 9 962 нафар инсон қайд қилинган. Бу ҳақда Республика «СПИД» маркази маълум қилди.
Маълум бўлишича, улар орасида 9407 киши — Қирғизистон фуқароси бўлса, 553 нафар инсон ҳорижликдир.
Шунингдек апрель ойида 32 киши антиретровирус (АРТ) терапиясига қўшилиб, 27 киши даволанишни раъд қилган. Шунингдек AРТ ёрдамида даволаниш вақтида 7 нафар бемор вафот этган.