Боткен вилоятининг Лайлак туманида мол ўғирлаб, қўшни давлатга ўтказиб юришда гумонланган икки киши қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят милицияси билдирди. Маълумотга кўра, Лайлак туманининг Кулунду, Максат ва Раззаков қишлоқларининг уч турғуни улуш ерига боғлаб қўйган моли сентябрь ойидан бери номаълум кишилар томонидан ўғирланаётганини айтиб шикоят қилишган. Бу факт бўйича «Ўғирлик» моддаси асосида жиноят иши қўзғалиб, шикоят қилган турғунларнинг ҳар бирини…
Батафсил...Oy: Noyabr 2023
Аравонда эгизак қизларини калтаклаган аёл икки ойга қамалди
Ўш вилояти Аравон туманининг 21 ёшли турғуни икки ёшли эгиз қизларини калтаклаган видео интернетга тарқагандан кейин икки ойга қамоққа олинди. Бу ҳақда 8 ноябрда вилоят милициясидан билдирди. Маълумотга кўра, номаълум аёл икки ёш болани ураётган видео мессенжерлардаги гуруҳларда тарқаётгани ҳақидаги маълумот Аравон туман ИИБига келиб тушган. Воқеа 6 ноябрда маълумотларнинг электрон журналига рўйхатга олиниб, текширув ишлари бошланган. Натижада болаларни калтаклашда…
Батафсил...Қирғизистон Германия билан авиа қатновни йўлга қўйишдан манфаатдор
Қирғизистон Германия билан халқаро авиарейсларни тузишга, шу давлатнинг авиакомпаниялари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор. Бу ҳақда 8-ноябрда «Гамбург шаҳридаги Қирғизистон иқтисоди куни» номли қирғиз-герман бизнес форумида вазирлар маҳкамасининг бошчиси Акилбек Жапаров айтди. «Чет эллик авиакомпаниялар учун авиарейсларни очиқ мақсадида Қирғизистоннинг халқаро аэропортларида қулай шароитлар яратилган, уларнинг орасида учиш ишларининг дастлабки босқичида имтиёзлар берилган. Натижада бизнинг давлатлар ўртасидаги авиарейсларнинг очилиши икки томонлама…
Батафсил...Депутат Шайлообек Атазов МХДҚга сўроқ бериб чиқди
9-ноябрда Жогорку Кенешнинг «Ата-Журт Қирғизистон» фракциясининг депутати Шайлообек Атазов МХДҚда гувоҳ сифатида сўроқ қилинди. Халқ вакили асосан сайловдаги ташвиқотчилар бўйича сўроқ берганини, шунингдек коррупцияга қўл урганини тан олган Райимбек Матраимов билан алоқаси бор ёки йўқлиги ҳам сўралганини айтди. Атазов 2022 йили Свердлов тумани бўйича ўтган сайловда «тарафдорлари сўроқ қилинаётганини, ўзи эса гувоҳ сифатида чақирилгани»ни таъкидлаб, унинг тарафдорларига нисбатан аризани сайловдаги…
Батафсил...Бишкек- «Манас» аэропорти йўлида пойга уюштирган 9 нафар фуқаро қўлга олинди
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари Бишкек-Манас аэропорти трассасида автопойга уюштирган 9 нафар ҳайдовчини қўлга олди. Бу ҳақда «Клооп» Чуй вилоят йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармаси билдирди. Маълумотга кўра, 5-ноябрга ўтар кечаси номаълум одамлар Бишкек — «Манас» аэропорти йўналишидаги йўлни ёпиб, автопойга ўтказишга ҳаракат қилишган. Улар воқеа бўлган жойга борган куч тизимларининг ходимларига қаршилик кўрсатиб, хизмат машинасини тош билан уришган.…
Батафсил...Ўш мэрияси арзонлаштирилган нархларда кўмир сотувчи учта пункт очди
Ўш шаҳар мэрияси ва “Қирғизкўмур” давлат корхонаси томонидан арзон нархларда кўмир сотиш учун учта пункт очилди. Кўмирнинг 1 килограмми беш сомга баҳоланган. Кўмир сотиш пунктлари қуйидаги манзилларда жойлашган: «Амир-Тимур» муниципал ҳудудий бошқармаси, С. Айний №80 кўчаси; «Туран» муниципал ҳудудий бошқармасининг давлат хизмат кўрсатиш бюроси (Дачи кичик тумани); «Жапалак» қишлоқ ҳудудий бошқармасининг Татар қишлоғидаги Т. Уларов №13 кўчаси. Иссиқлик мавсуми арафасида,…
Батафсил...Қирғизистон ва Тожикистон чегаранинг яна 18 километрини аниқлаштириб олди
Мазкур чегара минтақада энг нотинч ҳисобланади. Тожикистоннинг Бўстон шаҳарчасида давлат чегарасини аниқлаш устида биргаликда ишлаган топограф ишчи гуруҳлар Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг 17,98 километри бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди. Октябрь бошида Қирғизистоннинг Боткен шаҳрида учрашган қирғиз ва тожик топографлари чегаранинг 43 километрини аниқлаштириб олган эди. Навбатдаги учрашув энди Қирғизистон ҳудудида ўтказилади. Аввалроқ Боткен ва…
Батафсил...Бишкекка илк электробуслар 2024 йилда кириб келади
Бишкек ҳокимининг ўринбосари Максатбек Сазикуловнинг Озодликка маълум қилишича, жами 120 та электробус харид қилинган. “Кейинги йилнинг биринчи ва иккинчи чорагида 120 та электробус келиши кутилмоқда. Бу электр энергияси асосида ишлайдиган жуда қулай автобуслар. Сифати троллейбусларники билан бир хил, лекин улар ҳаракатчанроқ. Бир заряд 300 километрга етади”, – дея тушунтирди у. 2022 йил охирида ўша пайтдаги табиий ресурслар ва экология вазири…
Батафсил...Қирғизистон Мусулмонлар идораси Фаластинга жиҳодга бориш чақириқлари шариатга мувофиқ эмаслигини билдирди
Қирғизистон Мусулмонлар идораси уламолар кенгаши Ғазо секторидаги воқеалар муносабати билан ижтимоий тармоқларда ёйинланаётган турли чақириқлар юзасидан баёнот тарқатди, дея хабар қилди Озодликнинг қирғиз хизмати. Қайд этилишича, мазкур чақириқлар олимлар томонидан ўрганиб чиқилган. “Натижада биз диндош биродарларимиз ва опа-сингилларимизга берадиган ёрдамимиз маънавий ва моддий бўлиши керак, деган хулосага келдик. Шунинг учун биз руҳий туғёнга берилиб, якка тартибда ёки уюшган гуруҳлар билан жиҳод мақсадида…
Батафсил...Россия расмийлари аэропортлардаёқ мигрантлардан бармоқ изларини ола бошлайди
Россия Ички ишлар вазирлиги тез орада Москва аэропортларига учиб келаётган мигрантлардан бармоқ изларини олиб, уларни суратга туширишни бошлайди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги ИИВ бош бошқармасининг миграция масалалари бўйича бошлиғи Валентина Казаковадан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилган. “Шундан сўнг биз “риёкорлар” деб атайдиган кишилар, яъни ўз маълумотларини ўзгартириб олаётган шахслар Россия Федерацияси ҳудудига кира олмай қолишади”, деган мулозима. Казакова Россияга кириб…
Батафсил...Қирғизистон медиажамоати ҳукуматни журналистларнинг шахсий ҳаётига аралашмасликка чақирди
7 ноябрда, Ахборот ва матбуот кунида, қирғиз медиажамоати амалдорларга мурожаат йўллаб, қирғиз журналистикасида сўз ва фикр билдириш ҳуқуқи бўғилаётганидан шикоят қилди. Баёнотда таъкидланишича, “эркин ОАВ, мустақил журналистлар ва блогерларга ҳокимият ва махсус яратилган троллар фабрикалари мисли кўрилмаган тарзда босим қилмоқда”. “Босимнинг энг хунук усулларидан бири шахсий ҳаётга аралашиш бўлмоқда. Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда қонунчиликка зид равишда шахсий видеолар, оилавий суҳбатлар,…
Батафсил...БМТ Бош котиби: Ғазо болалалар қабристонига айланди
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини яна кескин танқид қилди. У тинч аҳолига гуманитар ёрдам етказиш учун зудлик билан ўтни тўхтатишни талаб қилди. Гуттериш айтишича, Исроил адолатли уруш борасидаги халқаро қонунчиликни очиқдан-очиқ бузмоқда, Исроилнинг ҲАМАСга қарши урушида тинч аҳолини ҳимоя қилиш «асосий мақсад бўлиши керак». “Исроил тинч аҳолини қатлиом қилишда, касалхоналар, қочқинлар лагерлари, масжидлар, черковлар ва фуқаролик…
Батафсил...Гулноранинг пулини олишга юборилган «чопар» Ҳонг Конгда қамоққа олинди
Озодликка бир-биридан мустақил тўрт манбадан келган хабарга кўра¸ Рустам Мадумаров бир ой олдин яна қамоққа олинган. Фақат бу гал Тошкент эмас¸ ундан беш минг километрча олисдаги Ҳонг Конгда. 2000-йилларда «Дадо» ансамбли солисти бўлган 46 яшар Рустам Мадумаров марҳум президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг узоқ йиллик партнëри¸ унинг собиқ эри. У Гулнора Каримовага нисбатан давом этаëтган халқаро терговлардаги муҳим…
Батафсил...Қирғизистонда арзон дорихоналар тармоғи ишга тушди
Давлатга қарашли «Эл Аман» дорихоналарида нархлар бозордан 15 фоиз арзон бўлиши айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори-дармонлар бу дорихоналарда хусусий дорихоналарникидан 10-15 фоизга арзон бўлишини айтмоқда. Биринчи арзон дорихона Бишкек шаҳридаги 3-сонли Оилавий тиббиёт маркази (ФМК) биносида очилган. Жами 46 та “Эл Аман” дорихонаси очилиши режалаштирилган, шулардан 10 таси Бишкекда, 7 таси Чуй вилоятида, 3 таси Ўш шаҳрида ҳамда бошқа аҳоли…
Батафсил...Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия Каспий денгизи орқали транспорт йўлаги яратишга келишиб олди
“Жанубий коридор” деб номланган янги йўналиш Қирғизистонга Ўзбекистон, Туркманистон ва Каспий денгизи орқали Европа ва Россияга чиқишга имкон бериши кутилмоқда. Тошкентда 1 ноябрда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг транспорт форумида Ўзбекистон, Қигғизистон ва Россия вакиллари “Россия – Каспий денгизи – Туркманистон – Ўзбекистон – Қирғизистон” халқаро мультимодал транспорт коридорини такомиллаштириш ҳақида англашув меморандумини имзолаганлар. “Жанубий коридор” деб номланган…
Батафсил...Қирғизистон ва Тожикистон чегаравий муаммоларни янги йилгача ҳал қилмоқчи
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров янги йилгача Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги барча чегаравий масалалар ҳал қилинишини айтди. Ҳукумат раҳбари 3 ноябрь куни қашшоқлик ва тенгсизликка барҳам беришга бағишланган форумда чегара муаммосига алоҳида эътибор қаратди. “Биз чегарадаги вазиятни барқарорлаштириш устида фаол ишлаяпмиз. Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида делимитация жараёнлари якунига етди. Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарларининг топшириқларидан келиб чиқиб, янги йилга қадар бу чегарада…
Батафсил...Қирғизистондан ўғирлаб кетилган фаол Москвадаги ҳибсхонада сақланаётгани маълум бўлди
Июнда ҳам Скорякин Бишкекда Россия сўрови билан қўлга олинган эди. Қирғизистондан 17 октябрда ўғирлаб кетилгани айтилаётган фаол Лев Скорякин Москвадаги “Бутирка” қамоқхонасида сақланаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда “Черная книга капитализма” ва «Поддержка политзаключённых. Мемориал» хабар берди. Хабарда айтилишича, фаол Россияга мажбурий ва ноқонуний равишда олиб кетилган. Уни Бишкекдан Москвага самолётда олиб келишган ва ҳеч қандай айблов билдирмай туриб 2- сонли…
Батафсил...Бишкекда миналанган бинолар ҳақидаги сохта хабарларни тарқатган одам ушланди
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 2 ноябрь куни Бишкекдаги савдо марказларида бомба борлиги ҳақида ёлғон хабарлар жўнатганликда гумонланган шахс қўлга олинганини маълум қилди. МХДҚга кўра, қўлга олинган фуқаро “МДҲ фуқароларидан иборат ёпиқ трансмиллий кибергуруҳнинг фаол иштирокчиларидан бири” бўлган. Кибергуруҳ интернет фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини ўғирлашга ҳамда МДҲ ҳудудида бомбалар ҳақида ёлғон хабарлар юборишга ихтисослашган. “30 октябрь куни ҳибсга олинган шахс ИИВга савдо…
Батафсил...АҚШ ва ЕИ элчихоналари Қирғизистонда журналистлар ва фуқаролик жамиятини ҳимоя қилиб чиқди
Европа Иттифоқининг Қирғизистондаги делегацияси Франция, Германия, Буюк Британия ва АҚШ элчихоналари билан биргаликда Қирғизистонда журналистлар ва фуқаролик жамиятини ҳимоя қилиб баёнот берди. Баёнот 2 ноябрда нишонланадиган Журналистларга қарши жиноятлар жазосиз қолишга барҳам бериш халқаро куни муносабати билан берилди. Баёнот муаллифлари мустақил ОАВ ва фаол жамият фаровон келажакнинг муҳим омили эканлигини таъкидладилар. БМТ Бош Ассамблеяси 2013 йилда 2 ноябрни журналистларга қарши…
Батафсил...Қирғиз давлат аппарати «мафия хизматкорларидан» тозаланмоқда
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев 2 ноябрь куни Кемин вилоятидаги тадбирда 200 дан ортиқ давлат хизматчиси мафияга ишлагани учун ишдан ҳайдалганини айтди. Божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовга алоқадор 92 нафар давлат хизматчиси ва ўғрибоши Қамчи Колбоевга алоқадор 60 нафар давлат хизматчиси аниқланган. “Ҳозирги кунда 202 нафар давлат хизматчиси ишдан бўшатилди. Жиноий гуруҳларга алоқадор бирорта кимса давлат…
Батафсил...