Қирғизистондан ўғирлаб кетилган фаол ФСБ томонидан калтакланганини айтмоқда

Скорякин уни Бишкекдан Москвага олиб келишгандан сўнг аэропортнинг ўзидаёқ ФСБ ходимлари томондан қийноққа тутилганини айтмоқда. Қирғизистондан ўғирлаб кетилган фаол Лев Скорякинни Домодедово аэропортида ФСБ ходимлари телефони ва ноутбукини қулфдан чиқаришни талаб қилиб қийноққа солган. Бу ҳақда “Медиазона” нашри Скорякиннинг адвокатларига таяниб хабар бермоқда. Скорякин Бишкекда 17 октябрга ўтар кечаси ўғирлаб кетилган эди. Фаол яшаётган жойга иккита автомашинада ўн киши келган.…

Батафсил...

Қирғизистонда Kloop нашрининг қирғизча саҳифаси блокланди

Регулятор Kloop нашрини қийноқлар ҳақидаги мақоласи деб блоклади. Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги Kloop.kg нашрини тергов изоляторидаги қийноқлар ҳақидаги материални олиб ташламагани учун блоклади. Бу ҳақда нашрнинг ўзи хабар берди. Аввалроқ нашрга Қирғизистон Маданият вазирлигидан “Сиёсатчи Равшан Жээнбеков изоляторда қийноққа солинаётганини айтди” номли мақоласини икки иш куни ичида сайтдан олиб ташлаш тақдимнома берилган. Тақдимномада регулятор мазкур материалда “ёлғон маълумотлар” кетганини…

Батафсил...

Ўзбекистонлик олима аёл “ЮНЕСКО-Карлос Финлей” мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон Миллий университети қошидаги ўзбек-хитой қўшма лабораторияси мудири, микробиология бўйича олима Дилфуза Эгамбердиева ЮНЕСКО-Карлос Финлей мукофоти билан тақдирланди, дея хабар бермоқда УзА. Дилфуза Эгамбердиева қишлоқ хўжалиги саноатида эластик ва барқарор тизимларга оид илмий ишлар олиб борган. Унинг тадқиқотлари атроф-муҳит муҳофазаси ва ижтимоий мақбулликка йўналтирилган. Олима мукофотни ўсимлик ва микробиомларнинг ўзаро таъсири, ўсимликларнинг стрессга чидамлилиги, тупроқ биологияси ва микроблар хилма-хиллиги соҳасидаги…

Батафсил...

Қирғизистонда болага шариф сифатида она исмини беришга рухсат бекор қилинди

Қирғизистон Конституциявий суди болага шариф сифатида она исмини олишга рухсат берадиган ўз қарорини бекор қилди, деб хабар бермоқда КС матбуот хизмати. Июлда Конституциявий суд болаларнинг шарифи сифатида отасининг исми ўрнига онасининг исмини ҳам бериш мумкинлиги ҳақида қарор чиқарган эди. Фаол Олтин Капалованинг мурожаатига жавобан Конституциявий суд вояга етган шахслар ўзига шариф сифатида отасининг ёки онасининг исмини танлаш ҳуқуқига эга бўлиши…

Батафсил...

Тошкентдаги ИҲТ саммити: Эрдўғон Исроилни танқид қилди

Тошкентда ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида ҲАМАС-Исроил уруши ҳам диққат марказида бўлди. Саммитга мезбонлик қилган президент Шавкат Мирзиёев урушаётган томонларни оташкесимга чақирган бўлса, Туркия раҳбари Эрдўғон Ғарбни “Исроил жиноятларини қўллаётганлик”да айблади. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Тошкент саммитида сўзлаган нутқида Исроил Ғазода “инсоний қадриятларни топтаётгани”нини иддао қилди. TRT рус хизматининг хабар беришича, Эрдўғон Ғазода ҳалок бўлган деярли 11 минг кишининг…

Батафсил...