БМТнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Ўзбекистонда музокара ўтказди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 16 ноябрда БМТ бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили, БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси раҳбари Роза Ўтунбаева билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири ўз Телеграм каналида хабар берди. Расман билдирилишича, учрашувда “Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш, ушбу мамлакат миллий иқтисодиётини тиклаш ва турли инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик” масалалари муҳокама этилган. Ўзбекистон…

Батафсил...

Kloop.kg нашри блокланиши устидан маъмурий судга шикоят киритди

Регулятор Kloop нашрини қийноқлар ҳақидаги мақоласи деб блоклаган эди. Kloop.kg нашри Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги устидан маъмурий судга икки шикоят киритди. Биринчи шикоят вазирликнинг тергов изоляторидаги қийноқлар ҳақидаги материални олиб ташлаш ҳақидаги кўрсатмаси устидан бўлди. Иккинчи шикоят нашр ушбу мақолани олиб ташламагани учун аввал рус тилидаги, кейиг қирғиз тилидаги саҳифаларини блоклаш қарори устидан киритилди. Қирғизистон Маданият,…

Батафсил...

Ўзганда қўшнисини уриб, яланғоч ҳолда симёғочга боғлаб қўйган турғун қўлга олинди

Ўш вилоятининг Ўзган туманига қарашли Қуршоб қишлоғида ҳамқишлоғининг уйини ҳовлисида электр симёғочга боғлаб тан жароҳати етказгани айтилган 44 ёшли турғун қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 17 ноябрда вилоят милицияси билдирди. Маълумотга кўра, 14 ноябрь куни соат 00:30 атрофида Ўзган туман ИИБига ҳудудий касалхонага 44 ёшли одам тан жароҳати олиб мурожаат қилгани бўйича маълумот тушиб, рўйхатга олинган. Тергов давомида 13 ноябрь…

Батафсил...

Эгизак қизларини калтаклаган аёл руҳий босимга учраганини билдирди

Ўш вилоятининг Аравон туманида икки ёшли эгиз қизларини калтаклагандан кейин қамоққа олинган 21 ёшли аёл қайнонаси ва фуқаролик никоҳидаги турмуш ўртоғининг қариндошлари томонидан руҳий босимга учраганини айтди. Бу ҳақда 16 ноябрда Ҳақиқатчи институти билдирди. Гумондор эри томоннинг «босими сабаб ғазабланиб, аламини эгизак қизларидан олганини ва қайнонаси болаларига зўравонлик кўрсатиб юрганини» айтди. «Улар мени (қайнонаси томон — таҳр.) ҳар доим камситиб,…

Батафсил...

NazarNews сайтининг эгаси Гулжан Шерипбаева 48 соатга қамоққа олинди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси сўроқ қилингани айтилган нашрнинг бош муҳаррири Гулжан Шерипбаева 48 соатга қамоққа олинди. Бу ҳақда 16 ноябрда журналистнинг яқинлари «Азаттиқ»қа билдиришди. Журналистнинг укаси Майрамбек Каримов  Шерипбаевани МХДҚнинг ходимлари 16 ноябрда у ишлаган офисдан олиб кетганини айтди. «Соат 12 лар атрофида опам ишлаган офисга ўзларини МХДҚ нинг ходимларимиз деб таништирган одамлар келиб, ҳеч қандай чақирув қоғозисиз “суҳбат учун”…

Батафсил...

МХДҚ 2010 йил июнь воқеаларини ташкиллаштиришда гумонланаётганлар ушланганини билдирди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 2010 йил июнь ойида Жалолобод шаҳрида содир бўлган оммавий тартибсизликларнинг ташкилотчилари қўлга олинганини маълум қилди. Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманидаги Тошбулоқ қишлоғида 13 ноябрь куни икки нафар шахс қўлга олинган. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати МХДҚ матбуот хизматидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди. Махсус хизмат хабарномасида қўлга олинганлар “Жалолобод вилоятидаги оммавий тартибсизликларнинг фаол етакчиси” бўлгани…

Батафсил...

Қирғизистонда узун соқол ва ниқобни тақиқлашмоқчи

Исломда аёллар бурқа ва ниқобда бўлиши мажбурият эмас, дейди Қирғизистон муфтийси Замир Рақиев 15 ноябрь куни Озодлик билан суҳбатда. Муфтийнинг айтишича, ҳижобда бўлиш мусулмон аёли учун фарз ҳисобланади. Аёллар бошини ва сочларини ёпиши зарур, лекин юзини тўлиқ ёпиш фарз эмас. “Биз аввалдан ҳижобни қўллаб-қувватлаймиз. Юзни беркитадиган киймни эса ниқоб дейдилар. Ниқоб фарз эмас, ҳар кимнинг иҳтиёри ўзида. Уламолар кенгаши бу…

Батафсил...