Юнон-рум кураши федерациясининг вице-президенти Ахрор Иминов тилхат билан бўшатилди

Биринчи май туман судининг 16 ноябрдаги қарори билан Юнон-рум кураши федерацияси вице-президенти Ахрор Иминовга нисбатан ҳимоя чораси ўзгартирилди. У 4 декабргача ҳеч қаёққа чиқмаслик ҳақида тилхат асосида бўшатилди. Маълумотни 23 ноябрда «Клооп»га суднинг матбуот хизмати тасдиқлади.   Иминов, 11 октябрда қўлга олиш чоғида ўлдирилган криминал Қамчи Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳини молиялаштиришда гумонланиб қўлга олинган. Унга «Уюшган жиноий гуруҳ тузиш ёки унда…

Батафсил...

Қирғизистонлик футзал ҳаками расман Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

Қирғизистонлик арбитр Нурдин Букуев футзал бўйича жаҳон чемпионатларининг энг кўп ўйинларини бошқарган ҳакам сифатида Гиннеснинг рекордлар китобидан сертификат олди. Бу ҳақда Қирғизистон футбол иттифоқи (КФИ) матбуот хизмати хабар берди. Букуев ўтказилган жаҳон чемпионатлари сони бўйича мутлақ рекордчи ҳисобланади. У тўртта жаҳон чемпионатида ишлаган: Бразилия (2008), Таиланд (2012), Колумбия (2016) ва Литвада (2021). Сертификат ҳакамга КФИ президенти Медербек Содиқов томонидан 21 ноябрь куни Қирғизистон ва Уммон…

Батафсил...

Бишкек Қамбарота-1 ГЭСини қуриш учун Жаҳон банкидан $ 500 млн олмоқчи

Жаҳон банки Қамбарота-1 ГЭС қурилишига 500 миллион доллар кредит бериши мумкин. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров 23 ноябрь куни парламентдаги чиқишида маълум қилди. “Кеча мен Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича директори билан гаплашдим. Улар иқтисодиётимиз барқарорлигини, ислоҳотлар, жумладан, энергетика ва бюджет соҳаларида ислоҳотлар амалга оширилаётганини кўрмоқда. Қамбарота-1 ГЭС қурилиши учун 50 йил муддатга 500 миллион доллар кредит ажратилиши…

Батафсил...

Қирғизистонда икки сменали болалар боғчалари очилади

Жаҳон банкининг молиявий кўмагида Қирғизистонда 500 та қисқа муддатли болалар боғчаси ташкил этилмоқда. Маҳаллий ҳокимликлар бу учун 290 та биноси тақдим этди, бугунги кунда улар таъмирланмоқда. Яна 270 та болалар боғчасини қуриш учун тендер эълон қилинди. Жаҳон банки матбуот хизматининг хабар беришича, болалар ушбу боғчаларда кунига уч соат вақт ўтказишади. Асосий эътибор болаларнинг ривожланишига қаратилади, озиқ-овқат берилмайди, болалар боғчада ухламайдилар.…

Батафсил...

Шайир Сагинбаева «Би-Би-Си»нинг 2023 йилдаги жаҳоннинг энг таъсирли 100 хоними рўйхатига кирди

Қирғизистонлик Шайир Сагинбаева «Би-Би-Си»нинг версияси бўйича 2023 йилдаги дунёнинг энг таъсирли ва илҳомлантирувчи 100 хонимининг рўйхатига кирди. Бу ҳақда нашрнинг сайтида айтилди. Шайир Сагинбаева — «Ҳаёт учун бирга» деган тикувчилик цехининг асосчиларидан бири. Улар миллий нақшлари туширилган сумкаларни тикиб сотишади. Сотувдан тушган даромаднинг бари саратонга қарши даволанаётганларни қўллаш ва даволашга сарфланади. Тикувчилик цехи моддий ёрдамга муҳтож бўлган 34 аёлнинг тиббий…

Батафсил...

Ташиев: Женго криминал фаолиятини давом эттирмоқда. Уни тўхтатиш учун бор кучимни сарфлайман

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг бошчиси Камчибек Ташиев Женго лақаби билан танилган Кадир Досонов «қонундаги ўғри тушунчасидан» бош тортишига қарамай, криминал билан шуғулланаётганини билдирди. Бу ҳақда Ташиев Жогорку Кенешнинг 23 ноябрдаги йиғинида айтди. «У ҳамманинг кўз ўнгида қонундаги ўғри тушунчасидан қайтдим деган эди. Аммо йўқ, у бош тортмаган. У экранга айтиб қўйиб, [криминал] ишларини давом эттирмоқда. [Криминал ишини] давом эттиролмайдиган қиламан.…

Батафсил...

Колбаевга тегишли 720 хонадон давлат тасарруфига ўтди

Қамчибек Колбаев жиноий фаолият орқали ноқонуний равишда бойиб, доллардаги миллиардерга айлангани айтилмоқда. Ўғрибоши Колбаевга тегишли, ҳали қурилиши тугалланмаган 720 хонадон давлат мулки сифатида қабул қилинди. Бу ҳақда Давлат мулкини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Медер Машиев 22 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. Ушбу активлар Қамчибек ва унинг шериклари товламачилик ва босқинчилик йўли билан қўлга киритган мол-мулкни давлатга…

Батафсил...

Тўқтўғул ГЭСида сафдошини ўлдирганликда гумон қилинаётган аскар қўлга олинди

21 ноябрь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари Тўқтўғул ГЭСини қўриқлаётганда сафдошини ўлдиришда гумон қилинаётган аскар ҳибсга олинганини маълум қилди. ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, қўлга олинган Б.У. Қоракўл шаҳридаги уйлардан бирининг томида яширинган ва музокаралардан сўнг таслим бўлишга рози бўлган. У қуролини ҳам топширган. 20 ноябрь куни Жалолобод вилоятининг Қоракўл шаҳрида Тўқтўғул ГЭСини қўриқлаётган аскар ўқдан отиб ўлдирилган эди. Марҳум 20 ёшда…

Батафсил...

Фожиа акс-садоси: Сталин даврида Қирғизистонда қарийб минг нафар ўзбек қатағон қилинган

Қатағон қилинган ўзбеклар ҳақидаги маълумотларни ичига олган китоб Бишкекда нашрдан чиқди. Бишкекда, “Қирғизистонда сталинизм қатағонлари қурбони бўлган ўзбекларнинг номаълум тақдирлари ҳақида ХОТИРА КИТОБИ” дунё юзини кўрди. Қарийб икки юз эллик бетдан иборат бу китобда турли йилларда Қирғизистонда қатағон қилинган, шу пайтгача тақдири қариндошларига номаълум бўлиб келаётган 959 нафар ўзбекнинг қисмати ҳақида маълумотлар очиққа чиқарилган. ХОТИРА КИТОБИ Китоб Қирғизистон Миллий хавфсизлик…

Батафсил...

Қамчибек Ташиев Қирғизистонни 2026 йилгача криминалдан тозалашга ваъда берди

2026 йилга бориб Қирғизистон криминалдан холи бўлади. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев Жогорку Кенеш (парламент) йиғилишида маълум қилди, деб ёзади 24.kg. «Криминалга қарши курашга икки йилдан бери тайёргарлик кўрдим. 2026 йилга келиб ҳамма нарса тинч бўлади, жиноят бўлмайди. Мамлакатни [божхона бошлиғининг собиқ ўринбосари] Райимбек Матраимов ҳам, [криминал авторитет] Дженго ҳам бошқармайди», — дея таъкидлади МХДҚ раҳбари.…

Батафсил...