Қирғизистонда арзон дорихоналар тармоғи ишга тушди

Давлатга қарашли «Эл Аман» дорихоналарида нархлар бозордан 15 фоиз арзон бўлиши айтилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори-дармонлар бу дорихоналарда хусусий дорихоналарникидан 10-15 фоизга арзон бўлишини айтмоқда.

Биринчи арзон дорихона Бишкек шаҳридаги 3-сонли Оилавий тиббиёт маркази (ФМК) биносида очилган. Жами 46 та “Эл Аман” дорихонаси очилиши режалаштирилган, шулардан 10 таси Бишкекда, 7 таси Чуй вилоятида, 3 таси Ўш шаҳрида ҳамда бошқа аҳоли пунктларида очилади.

ССВ таъкидлашича, бугунги кунда давлат дорихоналарида зарурий дори воситалари рўйхатига киритилган 800 дан ортиқ турдаги дори воситалари сотилмоқда, келгусида бу рўйхатни 2000 га етказиш режалаштирилган.

Март ойида Вазирлар Маҳкамаси тиббиёт муассасаларини арзон нархлардаги дори-дармонлар билан таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида «Қирғизфармация» давлат корхонасини ташкил этган. ССВ маълумотларига кўра, Қирғизистонда 200 га яқин дори етказиб берувчи ва 3200 дан ортиқ дорихона мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти Бишкекда жойлашган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ