Россия расмийлари аэропортлардаёқ мигрантлардан бармоқ изларини ола бошлайди

Россия Ички ишлар вазирлиги тез орада Москва аэропортларига учиб келаётган мигрантлардан бармоқ изларини олиб, уларни суратга туширишни бошлайди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги ИИВ бош бошқармасининг миграция масалалари бўйича бошлиғи Валентина Казаковадан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилган.

“Шундан сўнг биз “риёкорлар” деб атайдиган кишилар, яъни ўз маълумотларини ўзгартириб олаётган шахслар Россия Федерацияси ҳудудига кира олмай қолишади”, деган мулозима.

Казакова Россияга кириб келаётган хорижликлар 2021 йил охиридан бошлаб дактилоскопия, суратга тушиш ва тиббий кўрик каби мажбурий процедуралардан ўтаётганини эслатган.

“Бу каби ёппасига дактилоскопиядан ўтказиш натижаларига кўра ҳозиргача 2 мингдан зиёд жиноят очилди”, деган ИИВ мулозимаси.

Казаковага кўра, Россияда айни пайтда 6,5 миллион чоғли хорижлик бўлиб, улардан 4 миллиони дактилоскопия амалиётидан ўтган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ