БМТ Бош котиби: Ғазо болалалар қабристонига айланди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини яна кескин танқид қилди. У тинч аҳолига гуманитар ёрдам етказиш учун зудлик билан ўтни тўхтатишни талаб қилди.

Гуттериш айтишича, Исроил адолатли уруш борасидаги халқаро қонунчиликни очиқдан-очиқ бузмоқда, Исроилнинг ҲАМАСга қарши урушида тинч аҳолини ҳимоя қилиш «асосий мақсад бўлиши керак».

“Исроил тинч аҳолини қатлиом қилишда, касалхоналар, қочқинлар лагерлари, масжидлар, черковлар ва фуқаролик инфратузилмасини, жумладан, бошпаналарни вайрон қилишда давом этмоқда. Ғазо болалар қабристонига айланди”, — деди БМТ Бош котиби.

Исроил ташқи ишлар вазири Эли Коэн бунга жавобан “уят, Антонио Гутерриш! Ғазо секторида 30 дан ортиқ болалар, жумладан, 9 ойлик чақалоқ ўз иродасига қарши ушланиб турилмоқда”, дея кескин муносабат билдирди.

БМТнинг асосий агентликлари, жумладан, Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ), Жаҳон озиқ-овқат дастури ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбарлари ҳам қўшма баёнотда зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.

«Деярли бир ойдан бери халқаро ҳамжамият Исроил ва босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги вазиятнинг ривожланишини кузатмоқда, ҳалок бўлганлар сони ортиб бораётганидан ғазабланмоқда. Бизга зудлик билан гуманитар сулҳ керак. 30 кун ўтди, буни дарҳол тўхтатиш шарт. ҲАМАС жангчиларининг Исроилдаги ҳужуми натижасида 1400 га яқин одам ҳалок бўлган, минглаб одамлар яраланган. Бу даҳшатли. Лекин ундан ҳам даҳшатлироғи, Ғазо секторида тинч аҳолининг оммавий ўлдирилиши, 2,2 миллион фаластинлик озиқ-овқат, сув, дори-дармон, электр ва ёнилғи таъминотидан узилиб қолгани каби энг ёмон ҳолатда қолаётганидир», — дейилади 5 ноябр куни эълон қилинган баёнотда.

«Биз яна бир бор гаровга олинган барча тинч аҳолини зудлик билан ва сўзсиз озод қилишга чақирамиз. Тинч аҳоли ва инфратузилма, жумладан, шифохоналар, бошпаналар ва мактаблар ҳимоя қилиниши керак. Кўпроқ ёрдам – озиқ-овқат, сув, дори-дармон ва, албатта, ёнилғи келиши керак», — дея маълум қилди БМТ.

Ғазо секторида БМТ агентликларининг 88 нафар ходими ҳалок бўлди. Бу БМТ ходимларининг битта тўқнашувда қурбон бўлган энг юқори кўрсаткичидир, дейилади баёнотда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ