Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия Каспий денгизи орқали транспорт йўлаги яратишга келишиб олди

“Жанубий коридор” деб номланган янги йўналиш Қирғизистонга Ўзбекистон, Туркманистон ва Каспий денгизи орқали Европа ва Россияга чиқишга имкон бериши кутилмоқда.

Тошкентда 1 ноябрда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг транспорт форумида Ўзбекистон, Қигғизистон ва Россия вакиллари “Россия – Каспий денгизи – Туркманистон – Ўзбекистон – Қирғизистон” халқаро мультимодал транспорт коридорини такомиллаштириш ҳақида англашув меморандумини имзолаганлар.

“Жанубий коридор” деб номланган янги йўналиш Қирғизистонга Ўзбекистон, Туркманистон ва Каспий денгизи орқали Европа ва Россияга чиқишга имкон бериши кутилмоқда.

Сўнгги пайтларда Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида тирбандлик кузатилмоқда. Ўтган йили Қирғизистон депутатлари бунга Қозоғистон томонидан қўйилган тўсиқлар сабаб эканлигини иддао қилган. Қирғизистон расмийларига кўра, муаммо “тизимли характерга эга”.

Июль ойида Азаттик радиосига ҳукуматдаги манбалари “чегарадаги сунъий тўсиқлар” ҳамда «қозоқ томонининг бюрократик талаблари” деб Қирғизистон муқобил йўлак қидираётганини маълум қилган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ