Садир Жапаров: Давлатни ўмарганлар билан менинг йўлим бир эмас

Президент Садир Жапаров 28 ноябрда Бишкекда ўтган «Орзуйимдаги Қирғизистон» республика ёшлар форумига қатнашиб, нутқ сўзлади. Ўз сўзида Жапаров амалдаги ҳукумат «бюджетнинг даромад қисмини деярли 2,5 мартага кўпайтириб, ҳар бир фуқаронинг чўнтагига қўл солиб, божхона тизимини эгаллаб, солиқнинг кўпини қуртдай сўрган мафияни йўқ қилганини» билдирди. «Мен давлат раҳбари бўлиб сайланганда бу мафия “бари аввалгидай қолаверади, аввалгидан ҳам кўпроқ давлатни ўмараверамиз” деган…

Батафсил...

Бишкекдаги ҳуқуқбонлар кинофестивалида яна бир фильм намойиши тақиқланди

«Қирғизтасмаси» давлат киномаркази режиссёр Алиса Коваленконинг «Мы не угаснем» фильмини намойишига рухсат бермади. Фильм инсон ҳуқуқларига бағишланган XVII “Бир дунё – Қирғизистон 2023” халқаро ҳужжатли фильмлар фестивалида намойиш қилиниши керак эди. Аввалроқ «Қирғизтасмаси» давлат киномаркази режиссёр Барбара Купистининг Россиянинг Украинага тажовузининг оқибатлари ҳақидаги «Уруш даври қайдлари» ҳужжатли фильмини тақиқлаган эди. Тақиққа “фильмда экстремистик тусдаги саҳналар мавжудлиги” сабаб сифатида айтилган. «Қирғизтасмаси»…

Батафсил...

Депутатлар Қирғизистон байроғини ўзгартириш ҳақидаги қонун лойҳасини маъқуллади

Парламент тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Жўқорғу Кенеш депутатлари 29 ноябрь куни давлат байроғини ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Ташаббусни 66 депутат қўллаб-қувватлади, 8 нафари қарши овоз берди. “Давлат байроғини ўзгартириш тарихни қайта ёзишга туртки бўлади. Мен байроқни ўзгартиришдан, байроғимизга хиёнат қилишдан маъно кўрмаяпман”, — деди депутат Бекешев муҳокама чоғида. Унинг ҳамкасби Ерулан Кокулов байроқни референдум орқали…

Батафсил...

«Қумтор» олтин кони Қирғизистоннинг икки президенти, тўртта бош вазирининг бошини еган

«Қумтор» билан боғлиқ айбловлар Қирғизистоннинг собиқ президентлари Асқар Акаев, Қурманбек Бакиев ва Алмазбек Атамбаевга қарши қўйилган. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев «Қумтор» олтин конини ўзлаштириш бўйича 20 га яқин юқори мансабдор жавобгарликка тортилганини маълум қилди. Бу ҳақда у 28 ноябрь куни Талас туманидаги Аманбоевский қишлоқ ҳокимиятининг янги биносининг топшириш маросимида айтган. “Олтин кон масаласида биз икки президентни,…

Батафсил...