Ўш мэрияси арзонлаштирилган нархларда кўмир сотувчи учта пункт очди

Ўш шаҳар мэрияси ва “Қирғизкўмур” давлат корхонаси томонидан арзон нархларда кўмир сотиш учун учта пункт очилди. Кўмирнинг 1 килограмми беш сомга баҳоланган.

Кўмир сотиш пунктлари қуйидаги манзилларда жойлашган:

  • «Амир-Тимур» муниципал ҳудудий бошқармаси, С. Айний №80 кўчаси;
  • «Туран» муниципал ҳудудий бошқармасининг давлат хизмат кўрсатиш бюроси (Дачи кичик тумани); 
  • «Жапалак» қишлоқ ҳудудий бошқармасининг Татар қишлоғидаги Т. Уларов №13 кўчаси.

Иссиқлик мавсуми арафасида, 25-октябрдан бошлаб, бутун республика бўйлаб 90 кун давомида кўмир нархини давлат томонидан тартибга солиш жорий этилди. Монополияга қарши тартибга солиш хизмати 26 октябрь куни Ўш, Бишкек ва республиканинг барча вилоятларида кўмирнинг максимал қатъий нархлари белгилангани ҳақида хабар берди. Нархлар савдо нуқтасининг ишлаб чиқариш жойидан (карьер) сотиш жойларига етказиб бериш масофасига ва уни олиш усуллари, сақлаш ҳамда сотиш шартлари билан боғлиқ бўлади.

Масалан, Бишкекда “Қирғизкўмур” билан шартнома тузган базаларда бир тонна маҳаллий кўмирнинг нархи 4700 сомни ташкил қилади. Хусусий етказиб берувчилардан – 5500 сом, танланган кўмир нархи эса бир тонна учун 6000 сомга етади.

Bo'limsiz

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ