Ўш вилоят ИИБ ходимларининг муштлашувидан кейин милиция бошчиси Жениш Жоробековга огоҳлантириш берилиб, уч ўринбосар ишдан бўшатилди. Бу ҳақда ИИВ билдирди. Маълумотга кўра, бунгача ижтимоий тармоқларда Ўш вилоят ИИБнинг раҳбарияти ўзаро келишмовчилик сабаб муштлашмоқда деган маълумот тарқаган. Бу воқеа шу йилнинг 24 ноябрида Ўш шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирини яқинида бўлгани аниқланиб, терговгача текширув ишлари бошланган. Милиция ходимлари воқеа бўлган жойдан…
Батафсил...Kun: 27.11.2023
Расмийлар «Бир дуйно Кыргызстан» фестивали дастуридан иккита фильм намойишини тақиқлашди
«Кыргызтасмасы» давлат кино маркази «Бир дуйно Кыргызстан» фестивали ташкилотчиларига очиқ намойишларда иккита ҳужжатли фильм – италиялик Барбара Купистининг «Уруш давридан эслатмалар» ва украиналик режиссёр Алиса Коваленконинг «Биз йўқолиб кетмаймиз» фильмларини намойиш қилишни тақиқлади. Бу ҳақда адвокат Тимур Ортиқов Бишкекдаги матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради «АКИpress». Адвокатнинг сўзларига кўра, кинофорум ташкилотчилари 17 октябрь куни «Кыргызтасмасы»га фильмлар дастури билан рўйхат юборган. Деярли бир…
Батафсил...Чечен фаоли ватанига депортация қилиниши хавфи туфайли Қирғизистонни тарк этган
Авваллари Чеченистон ҳукуматини танқид қилган россиялик Мансур Мовлаев ўз ватанига мажбуран чиқариб юборилиши мумкинлигидан қўрқиб, Қирғизистонни тарк этган. Бу ҳақда фаолнинг адвокати Бахит Автандил «Кавказ.Реалии» (РФда хорижий агент сифатидан тан олинган Озодлик радиосининг Шимолий Кавказ бюроси) нашрига маълум қилди. Адвокатнинг қўшимча қилишича, Мовлаевнинг қаердалиги ҳозирча номаълум, аниқроғи, хавфсизлик нуқтаи назаридан ошкор этилмаяпти. «У депорт қилинмаслик учун республикани тарк этган. Қандай қилиб, мен…
Батафсил...Қирғизистонда конни рейдерлик орқали ўзлаштирган ҳоким қўлга олинди
Мансабдорларнинг уюшган жиноий гуруҳларга алоқадорлигини текшириш амалиёти чоғида шаҳар ҳокими тадбиркордан кварц конини босқинчилик йўли билан олиб қўйганлиги аниқланди. Тўқтўғул шаҳар ҳокими конни босқинчилик йўли билан ўзлаштирганликда ҳамда уюшган жиноий гуруҳ аъзолигида гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берди. Мансабдорларнинг уюшган жиноий гуруҳларга алоқадорлигини текшириш амалиёти чоғида шаҳар ҳокими тадбиркордан кварц конини босқинчилик…
Батафсил...