Чақалоғини ахлатга ташлаганликда гумонланган аёл тилхат асосида бўшатилди

Бишкекда янги туғилган боласини ахлат челагига ташлашда гумонланиб икки ойга қамоққа олинган 21 ёшдаги аёлнинг эҳтиёт чораси ўзгартирилди. У ҳеч қаерга кетмаслик ҳақида тилхат асосида бўшатилди. Бу ҳақда 16 ноябрда Бишкек шаҳар судининг матбуот хизмати хабар берди. Суд бундай қарорни Октябрь туман ИИБнинг терговчиси гумондор тиббий муассасада даволанаётганини айтиб, унинг эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақида илтимоснома берганидан сўнг, 14 ноябрда қабул…

Батафсил...

Ўшда «Куён» лақабли Майрамбек Низамов яна икки жиноятда гумонланиб қўлга олинди

Ўш шаҳрида бунгача тўрт марта судланган 28 ёшли «Коён» лақабли Майрамбек Низамов яна икки жиноятда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 15 ноябрда Ўш шаҳар ИИБ дан билдиришди. Маълумотга кўра, гумондор 18 октябрда 28 ёшли турғуннинг 27 минг АҚШ долларига баҳоланган Lexus ES русумидаги машинасини олиб, пулини 31 октябрда беришни ваъда қилган. Бироқ пулини бермай, турли баҳоналарни айтиб юрган. Тергов…

Батафсил...

Қирғизистонда диний партияларни тақиқлаш ва имомларни депутатликка сайланишини ман қилиш таклиф этилди

Қирғизистон президенти ҳузуридаги Дин ишлари бўйича давлат комиссияси диний асосда сиёсий партияларни ташкил этиш, шунингдек партияларнинг диний фаолиятда иштирокини тақиқлаш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда koomtalkuu.kg порталида жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган «Диний соҳадаги айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасига таяниб, Kloop.kg хабар беради. Комиссия шунингдек, қуйидагиларни тақиқлашни таклиф қилди: 👉 республика ҳудудида хорижий давлатларнинг сиёсий партияларини, шунингдек уларнинг…

Батафсил...

Қирғизистон полицияси мусодара қилинган машиналарни ҳайдаб юргани жанжалга сабаб бўлмоқда

Одамлар Европадан буюртма қилган машиналарини полициячилар ўз фойдасига мусодара қилаётганидан шикоят қилмоқда. Қирғизистонда Ички ишлар вазирлиги иштирокида жанжал авж олмоқда. Одамлар Европадан буюртма қилган машиналарини полициячилар ўз фойдасига мусодара қилаётганидан шикоят қилмоқда. Полиция ушбу машиналар Интерпол қидирувида бўлиб, мамлакатга ноқонуний олиб кирилганини иддао қилмоқда. Ошкор бўлишича, ИИВ Қирғизистонга Литвадан «Кема» номли компания томонидан жўнатилган жами 12 та Toyota RAV4 ва…

Батафсил...

Собиқ депутат Жанибек Бакчиев Бишкекда ҳибсга олинди

Жанибек Бакчиев гиёҳванд ва психотроп моддаларни сотиш мақсадида тайёрлашда гумон қилинмоқда. Жўқорғу Кенешнинг собиқ депутати Жанибек Бакчиев 25 октябрь куни ҳибсга олинган. Бишкекнинг Первомайский туман суди бу маълумотни 14 ноябрь куни Озодликка тасдиқлади. Собиқ депутат 23 декабргача Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида сақланмоқда. Жанибек Бакчиев гиёҳванд ва психотроп моддаларни сотиш мақсадида тайёрлашда гумон қилинмоқда. Бу жиноят учун мулкни мусодара…

Батафсил...

Тошкент Бишкек билан “бирга қурадиган” Қамбарота-1 га ЖБ $ 5 млн берадиган бўлди

Жаҳон банки Қирғизистонда қуриладиган Қамбарота-1 ГЭСи лойиҳасининг техник-иқтисодий асосламасини ишлаб чиқиш учун 5 миллион доллар берадиган бўлди. Бу борадаги шартнома 14 ноябрь куни Бишкекда Қирғизистон молия вазири Алмаз Бакетаев ва Жаҳон банкининг мамлакатдаги ваколатхонаси раҳбари Навид Ҳассан Нақвий томонидан имзоланди. Аввалроқ Жаҳон банки мазкур лойиҳа учун имтиёзли кредит беришга розилик билдирганди. Ўшанда 3 миллион доллар 10 йиллик имтиёз даври билан…

Батафсил...

Қирғизистонда қизамиқ билан касалланганларнинг умумий сони 3600 нафардан ортди

Йил бошидан бери республикада қизамиқ билан 3618 одам оғригани аниқланди. Бу ҳақда 13-ноябрда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билдирди. Маълумотга кўра, бу касаллик энг кўп Бишкек шаҳрида аниқланиб, беморларнинг сони 1076 ни ташкил қилган. Ўш вилоятида — 695, Жалолобод вилоятида — 650, Чуй вилоятида — 562, Ўш шаҳрида — 333, Баткен вилоятида — 96, Талас вилоятида — 95, Иссиқкўл вилоятида — 72,…

Батафсил...

Ўш шаҳар кенгашининг депутатлари мэр Бақитбек Жетигеновга ишончсизлик билдиришди

14-ноябрда Ўш шаҳар кенгашининг депутатлари мэр Бакитбек Жетигеновга ишончсизлик билдиришди. Бу қарорни улар шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қабул қилишди. «Турмуш» нашрининг маълумотига кўра, ишончсизлик кўрсатиш масаласини шаҳар кенгашидаги фракция лидерлари кўрсатган. Ташаббусни депутатлар қўллаб, ёпиқ овоз беришган. Овоз беришга 45 депутатдан 42 си қатнашиб, уларнинг орасидан 38 депутат ишончсизлик кўрсатишни кўллади. Уч нафари эса қарорга қарши овоз берди. Ўш…

Батафсил...

Қирғиз мутасаддилари барча қайтаётган муҳожирлар учун иш мавжудлигини иддао қилмоқда

Айни пайтда Қирғизистонда 60 минг бўш иш ўрни мавжуд бўлиб, хориждан қайтаётган муҳожирлар ишсиз қолмайдилар. Бу ҳақда 14 ноябрь куни Бишкекда бўлиб ўтган «Ватандошлар-2023» форумида Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубоев маълум қилди. ТИВ раҳбари келгуси йилда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланишини, бу жараёнда 10 мингдан 30 минггача иш ўрни яратилишини қайд этди. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Қамбарота ГEСи қурилиши учун…

Батафсил...

Россиядан 9 ойда 1900 қирғиз фуқароси бадарға қилинган

Россияда муҳожирлар оҳирги ойларда мисли кўрилмаган босим остида яшамоқда. Россиядан 2023 йилнинг 9 ойида 1900 нафар қирғизистонлик депортация қилинган. Бу ҳақда Қирғизистон Бандлик вазирлигининг Россиядаги вакили Кубандик Акматбеков маълум қилган. Бадарға қилинишнинг асосий сабаби сифатида миграция қонунчилигини бузиш келтирилмоқда. Аввалроқ Россия ИИВ олти ой ичида муҳожирлар 100 мингга яқин ҳолда миграция қонунчилигини бузганлигини, 15 минг муҳожир Россиядан депортация қилинганини маълум…

Батафсил...

Ўшда йирик қуролли талончиликда гумонланган 9 киши икки ойга қамоққа олинди

Ўшда йирик қуролли талончиликда ва экстремизм-терроризмда гумонланган 11 кишидан 9 нафари икки ойга қамоққа олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 13 ноябрда Ўш шаҳар ИИБ билдирди. Қўлга олинганлар орасидан икки кишининг жиноятга алоқаси борлиги аниқланмаган. Шу сабаб улар уй қамоғига чиқарилди. Шунингдек, милициядан қўлга олинганлар орасида икки қўшни давлатнинг фуқароси борлигини қўшимча қилишди. 10 ноябрда Ўшда 11 киши экстремизм-терроризм ва йирик қуролли…

Батафсил...

Марказий Осиё давлатлари ИҲТ саммитида Фаластин давлати ташкил этилишини қўллаб-қувватлади

11 ноябрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) саммитида Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон мустақил Фаластин давлатини яратиш тарафдори эканини билдирди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўз нутқида Ғазо секторидаги жанглар мисли кўрилмаган гуманитар фалокатга дуч келган Фаластин халқи учун кўплаб қурбонлар ва азоб-уқубатларга олиб келганини алоҳида таъкидлади. «Фуқаролар инфратузилмаси, мактаблар, шифохоналар ва турар-жой биноларига танловсиз ҳужум қилиш нафақат халқаро гуманитар ҳуқуқнинг…

Батафсил...

Қурманбек Бакиевда иккита беларус паспорти бор

“Беларус тафтишчилар альянси” Лукашенко Беларус паспортлари билан савдо қилишини иддао қилмоқда. Фаолларнинг янги суриштирувида Лукашенко Беларус паспортлари билан қандай савдо қилиши очиқланмоқда. Тафтишчиларга кўра, Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиевга Александр Лукашенко нафақат Беларус фуқаролигини, балким иккита турли шахс номига расмийлаштирилган паспорт ҳам берган. Бу қимматбаҳор совғалар эвазига бўлгани айтилмоқда. Тадқиқотчиларнинга айтишича, Беларус фуқаролигини нафақат Қурманбек Бакиев, балки унинг барча яқинлари…

Батафсил...

«ЦУМ-Айчурек» савдо мажмуасининг эгаси халқаро қидирувга берилди. 

Бишкек марказидаги «ЦУМ-Айчурек» савдо мажмуасининг эгаси Анвар Габбазов (Маметов) халқаро қидирувга берилди.  Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълум қилишича, Габбазов ўғрибоши Қамчибек Колбоев (Қамчи Асанбек) ва унинг шерикларининг “ноқонуний йўл билан орттирган мол-мулкини аниқлаш” доирасида қидирувга берилган. Тадбиркор уюшган жиноий гуруҳни молиялаштиришда ва жиноий даромадларни легаллаштиришда айбланмоқда. Аниқланишича, тадбиркорнинг ёрдамчиси, спортсмен Мурат Рамонов Қамчи Асанбекнинг жиноий йўл билан қўлга киритган…

Батафсил...

Қирғизистон Олий суди Kaktus.media зиммасига «Вечерний Бишкек»га 600 минг сўм тўлаш мажбуриятини юклади

Қирғизистон Олий суди «Вечерний Бишкек» ЁАЖ фойдасига Kaktus.mediaдан 600 минг сўм (6740 доллар) ундириш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда Kaktus.media нашри хабар берди. Бишкекнинг Первомайский туман судига даъво аризаси шу йилнинг январь ойида берилган. Бунга «Вечерний Бишкек» газетасининг банкрот бўлиши ва ёпилиши ва ходимларнинг ишдан бўшатилиши ҳақидаги мақола сабаб бўлган. Жами даъво миқдори 50 миллион сўмни (562 минг доллар) ташкил этган. Нашр пулнинг ярмини журналист…

Батафсил...

Қирғизистондан ўғирлаб кетилган фаол ФСБ томонидан калтакланганини айтмоқда

Скорякин уни Бишкекдан Москвага олиб келишгандан сўнг аэропортнинг ўзидаёқ ФСБ ходимлари томондан қийноққа тутилганини айтмоқда. Қирғизистондан ўғирлаб кетилган фаол Лев Скорякинни Домодедово аэропортида ФСБ ходимлари телефони ва ноутбукини қулфдан чиқаришни талаб қилиб қийноққа солган. Бу ҳақда “Медиазона” нашри Скорякиннинг адвокатларига таяниб хабар бермоқда. Скорякин Бишкекда 17 октябрга ўтар кечаси ўғирлаб кетилган эди. Фаол яшаётган жойга иккита автомашинада ўн киши келган.…

Батафсил...

Қирғизистонда Kloop нашрининг қирғизча саҳифаси блокланди

Регулятор Kloop нашрини қийноқлар ҳақидаги мақоласи деб блоклади. Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги Kloop.kg нашрини тергов изоляторидаги қийноқлар ҳақидаги материални олиб ташламагани учун блоклади. Бу ҳақда нашрнинг ўзи хабар берди. Аввалроқ нашрга Қирғизистон Маданият вазирлигидан “Сиёсатчи Равшан Жээнбеков изоляторда қийноққа солинаётганини айтди” номли мақоласини икки иш куни ичида сайтдан олиб ташлаш тақдимнома берилган. Тақдимномада регулятор мазкур материалда “ёлғон маълумотлар” кетганини…

Батафсил...

Ўзбекистонлик олима аёл “ЮНЕСКО-Карлос Финлей” мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон Миллий университети қошидаги ўзбек-хитой қўшма лабораторияси мудири, микробиология бўйича олима Дилфуза Эгамбердиева ЮНЕСКО-Карлос Финлей мукофоти билан тақдирланди, дея хабар бермоқда УзА. Дилфуза Эгамбердиева қишлоқ хўжалиги саноатида эластик ва барқарор тизимларга оид илмий ишлар олиб борган. Унинг тадқиқотлари атроф-муҳит муҳофазаси ва ижтимоий мақбулликка йўналтирилган. Олима мукофотни ўсимлик ва микробиомларнинг ўзаро таъсири, ўсимликларнинг стрессга чидамлилиги, тупроқ биологияси ва микроблар хилма-хиллиги соҳасидаги…

Батафсил...

Қирғизистонда болага шариф сифатида она исмини беришга рухсат бекор қилинди

Қирғизистон Конституциявий суди болага шариф сифатида она исмини олишга рухсат берадиган ўз қарорини бекор қилди, деб хабар бермоқда КС матбуот хизмати. Июлда Конституциявий суд болаларнинг шарифи сифатида отасининг исми ўрнига онасининг исмини ҳам бериш мумкинлиги ҳақида қарор чиқарган эди. Фаол Олтин Капалованинг мурожаатига жавобан Конституциявий суд вояга етган шахслар ўзига шариф сифатида отасининг ёки онасининг исмини танлаш ҳуқуқига эга бўлиши…

Батафсил...

Тошкентдаги ИҲТ саммити: Эрдўғон Исроилни танқид қилди

Тошкентда ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида ҲАМАС-Исроил уруши ҳам диққат марказида бўлди. Саммитга мезбонлик қилган президент Шавкат Мирзиёев урушаётган томонларни оташкесимга чақирган бўлса, Туркия раҳбари Эрдўғон Ғарбни “Исроил жиноятларини қўллаётганлик”да айблади. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Тошкент саммитида сўзлаган нутқида Исроил Ғазода “инсоний қадриятларни топтаётгани”нини иддао қилди. TRT рус хизматининг хабар беришича, Эрдўғон Ғазода ҳалок бўлган деярли 11 минг кишининг…

Батафсил...
1 2 3 4 5