Қурманбек Бакиевда иккита беларус паспорти бор

“Беларус тафтишчилар альянси” Лукашенко Беларус паспортлари билан савдо қилишини иддао қилмоқда.

Фаолларнинг янги суриштирувида Лукашенко Беларус паспортлари билан қандай савдо қилиши очиқланмоқда. Тафтишчиларга кўра, Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиевга Александр Лукашенко нафақат Беларус фуқаролигини, балким иккита турли шахс номига расмийлаштирилган паспорт ҳам берган. Бу қимматбаҳор совғалар эвазига бўлгани айтилмоқда.

Тадқиқотчиларнинга айтишича, Беларус фуқаролигини нафақат Қурманбек Бакиев, балки унинг барча яқинлари олган. Бакиевлар кланининг камида 20 нафар аъзоси Минскда бошпана топгани айтилмоқда.

Беларус Ички ишлар вазирлигининг «Паспорт» автоматлаштирилган тизимидаги маълумотларига кўра, Қурманбек Бакиевнинг кўплаб фарзандлари, ҳамроҳлари ва жиянлари ҳам беларус фуқаросига айланган. Масалан, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаган Бакиевнинг ўғли Марат Бакиев Марат Петров номидаги беларус паспортидан фойдаланмоқда.

Тадқиқотчиларнинг айтишича, Бакиевнинг ўзида икки паспорт мавжуб бўлиб, улар ўз номига ва Зокир Салиев номига расмийлаштирилган. Бу унга ва оила аъзоларига Интерпол қидирувини четлаб ўтиб Грузия, Исроил, БАА ва Европа давлатларига бориб келишларига имкон берган.

2010 йилнинг 7 апрелида Қирғизистонда Оқ уй яқинида бўлиб ўтган мухолифат намойиши отиб ташланган. 87 киши снайперларнинг ўқидан ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши жароҳат олган. Халқ кўтарилиши натижасида 2005 йилдан бери ҳукмронлик қилган Қурманбек Бакиев ва унинг оиласи ҳамда қатор амалдорлар мамлакатдан қочиб кетган.

Қирғизистонда Қурманбек Бакиев ва унинг тўнғич ўғли Марат Бакиев сиртдан 30 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Бакиевнинг кенжа ўғли Максим Бакиев, укаси Жаниш Бакиев ва Қирғизистоннинг ўша пайтдаги бош вазири Данияр Усенов сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ