Қирғизистонда қизамиқ билан касалланганларнинг умумий сони 3600 нафардан ортди

Йил бошидан бери республикада қизамиқ билан 3618 одам оғригани аниқланди. Бу ҳақда 13-ноябрда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билдирди.

Маълумотга кўра, бу касаллик энг кўп Бишкек шаҳрида аниқланиб, беморларнинг сони 1076 ни ташкил қилган. Ўш вилоятида — 695, Жалолобод вилоятида — 650, Чуй вилоятида — 562, Ўш шаҳрида — 333, Баткен вилоятида — 96, Талас вилоятида — 95, Иссиқкўл вилоятида — 72, Норин вилоятида – 39 ҳолат қайд этилган.

«Уларнинг 3195 нафари ўн ёшгача бўлган болалар. 3618 беморнинг орасидан 3140 турли сабаблар билан эмловдан ўтишмаган», — деб маълум қилишди вазирликдан.

Республика эмлов марказининг 1-ноябрда берган маълумотига кўра, ўн ой ичида 3289 одам қизамиққа чалинса, уларнинг кўпи — тўрт ёшгача бўлган болалар.

Бунгача Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистонда болалар орасида қизамиқ касаллиги кучайиб, вазият жиддий экани маълум қилинган.

6-ноябрда Бишкек шаҳридаги Юқумли касалликларга қарши республика клиник касалхонасида қизамиқ билан оғриганларга қўшимча бўлим очилиб, беморлар ўша куни ётқизила бошлаган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ