Ўзбекистонлик олима аёл “ЮНЕСКО-Карлос Финлей” мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон Миллий университети қошидаги ўзбек-хитой қўшма лабораторияси мудири, микробиология бўйича олима Дилфуза Эгамбердиева ЮНЕСКО-Карлос Финлей мукофоти билан тақдирланди, дея хабар бермоқда УзА.

Дилфуза Эгамбердиева қишлоқ хўжалиги саноатида эластик ва барқарор тизимларга оид илмий ишлар олиб борган. Унинг тадқиқотлари атроф-муҳит муҳофазаси ва ижтимоий мақбулликка йўналтирилган.

Олима мукофотни ўсимлик ва микробиомларнинг ўзаро таъсири, ўсимликларнинг стрессга чидамлилиги, тупроқ биологияси ва микроблар хилма-хиллиги соҳасидаги тадқиқотлари учун қўлга киритди.

“ЮНЕСКО-Карлос Финлей” соврини Куба ҳукумати билан бирга молиялаштириладиган, икки йилда бир марта тақдим қилинадиган илмий унвон. Мукофот сариқ занг касаллиги бўйича тадқиқотлари билан машҳур кубалик шифокор ва микробиолог Карлос Хуан Финлей шарафига номланган.

Микробиология соҳасида эришган салмоқли илмий изланишлари ютуқлари учун олимлар ёки илмий-тадқиқот муассасалари мазкур мукофот соҳиби бўла оладилар.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ