Россиядан 9 ойда 1900 қирғиз фуқароси бадарға қилинган

Россияда муҳожирлар оҳирги ойларда мисли кўрилмаган босим остида яшамоқда.

Россиядан 2023 йилнинг 9 ойида 1900 нафар қирғизистонлик депортация қилинган. Бу ҳақда Қирғизистон Бандлик вазирлигининг Россиядаги вакили Кубандик Акматбеков маълум қилган.

Бадарға қилинишнинг асосий сабаби сифатида миграция қонунчилигини бузиш келтирилмоқда.

Аввалроқ Россия ИИВ олти ой ичида муҳожирлар 100 мингга яқин ҳолда миграция қонунчилигини бузганлигини, 15 минг муҳожир Россиядан депортация қилинганини маълум қилган эди.

2022 йилги маълумотларга кўра, 1 миллион 118 минг қирғизистонлик хорижда меҳнат қилмоқда. Уларнинг асосий қисми, 1 миллион 63 минг киши, Россияда ишлайди.

Россияда муҳожирлар оҳирги ойларда мисли кўрилмаган босим остида яшамоқда. Ҳуқуқбонлар рус полициясининг Марказий осиёлик муҳожирларига муносабатида ксенофобия ва миллатчилик аломатлари кучли эканлигини таъкидламоқда.

ИИВ яқин кунларда аэропортларда муҳожирларнинг бармоқ изини олиш (дактилоскопия) ва суратга туширишни бошлашини маълум қилган. Россияга келувчи хорижликлар 2021 йилдан бармоқ изини бериши ва суратга тушиши ҳамда тиббий кўрикдан ўтиши шарт. Бу миграция марказларида амалга оширилар эди. Энди шу амалиётни аэропортни ўзидаёқ татбиқ қилишмоқчи.

«Нелегал-2023» амалиёти расмийлар томонидан ноқонуний миграцияга қарши кураш воситаси сифатида тақдим этилмоқда. Бироқ, полициянинг муҳожирларга нисбатан шафқатсизлиги ва турли босимлар, қўрқитиш ва ҳийлалар билан ҳужжатларга қўл қўйдириб олиши аслида бу амалиёт муҳожирларни Украинадаги урушга тарғиб қилиш ва жалб қилиш режасининг бир қисми эканлиги айтилмоқда.

Маҳаллий ОАВ ички ҳужжатларга таяниб ёзишича, муҳожирлар урушга биринчи навбатда жалб қилиниши лозим бўлган 22 тоифадан биридир.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ