Қирғизистон полицияси мусодара қилинган машиналарни ҳайдаб юргани жанжалга сабаб бўлмоқда

Одамлар Европадан буюртма қилган машиналарини полициячилар ўз фойдасига мусодара қилаётганидан шикоят қилмоқда.

Қирғизистонда Ички ишлар вазирлиги иштирокида жанжал авж олмоқда. Одамлар Европадан буюртма қилган машиналарини полициячилар ўз фойдасига мусодара қилаётганидан шикоят қилмоқда.

Полиция ушбу машиналар Интерпол қидирувида бўлиб, мамлакатга ноқонуний олиб кирилганини иддао қилмоқда.

Ошкор бўлишича, ИИВ Қирғизистонга Литвадан «Кема» номли компания томонидан жўнатилган жами 12 та Toyota RAV4 ва Lexus RX 450 йўлтанламасларни мусодара қилган ва патруль хизматига бериб юборган. Суд ушбу машиналарни эгасиз деб топган ва ИИВ балансига берган. Бу машиналарга буюртма бериб пулини тўлаган оддий фуқаролар эса бу ҳақида суд бўлиб ўтганидан бир неча ҳафта ўтгач билишган.

ИИВ ушбу машиналар Европа мамлакатларида ўғирланганини айтмоқда. Лекин адвокатларнинг айтишича, ўғирланган машиналар қандайдир йўл билан бошқа давлатда, масалан, Қирғизистонда рўйхатга олинган бўлса, демак бу мамлакатда қолиши керак. Лекин бу машиналар ҳали давлат рўйхатидан ўтмаган, демак уларни Европага қайтариб юбориш керак. Полиция эса уларни ўзи ҳайдаб юрибди, дейди адвокат Алия Турумбекова. Унинг сўзларига кўра, тергов қўпол қоидабузарликлар билан ўтказилган. Ички ишлар вазирлигига журналистик мурожаатга изоҳ бермади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ