Собиқ депутат Жанибек Бакчиев Бишкекда ҳибсга олинди

Жанибек Бакчиев гиёҳванд ва психотроп моддаларни сотиш мақсадида тайёрлашда гумон қилинмоқда.

Жўқорғу Кенешнинг собиқ депутати Жанибек Бакчиев 25 октябрь куни ҳибсга олинган. Бишкекнинг Первомайский туман суди бу маълумотни 14 ноябрь куни Озодликка тасдиқлади.

Собиқ депутат 23 декабргача Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида сақланмоқда.

Жанибек Бакчиев гиёҳванд ва психотроп моддаларни сотиш мақсадида тайёрлашда гумон қилинмоқда. Бу жиноят учун мулкни мусодара қилиш ва саккиз йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.

56 ёшли Жанибек Бакчиев Жўқорғу Кенешнинг VI чақириғида “Бир Бўл” фракциясидан депутат бўлган. Аввалроқ у Адлия вазирлиги қошидаги Давлат рўйхатидан ўтказиш хизматини бошқарган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ