Мазкур чегара ҳудуди минтақада энг нотинч ҳисобланади. Топографик ишчи гуруҳлар Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг 43,32 километри бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди. Қирғизистоннинг Боткен шаҳрида 3 октябрдан 8 октябргача чегарани аниқлаш устида биргаликда ишлаган қирғиз ва тожик топографлари навбатдаги учрашувни Тожикистон ҳудудида ўтказади. Аввалроқ Боткенда Қирғизистон-Тожикистон чегараси бўйича ҳукумат делегациялари учрашуви бўлиб ўтгани эди. Делегацияларга…
Батафсил...Oy: Oktabr 2023
Жиноий авторитет Қамчибек Колбаевнинг мол-мулки 1 млрд долларга баҳоланди
Давлат энди бу мол-мулкни мусодара қилмоқчи. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси жиноий авторитет Қамчибек Колбаев (Қамчибек Асанбек) етакчилик қилган уюшган гуруҳ бартараф этилганининг дастлабки натижаларини ошкор қилди. Махсус хизмат маълумотларига кўра, “Асанбек ва унинг шериклари товламачилик ва босқинчилик йўли билан қўлга киритган мол-мулкни легаллаштиришга алоқадор бўлган ҳамда бошқа оғир жиноятларни содир этган 40 дан ортиқ жиноий гуруҳ фаоллари ва етакчилари қўлга…
Батафсил...Бишкек бош архитектори 10 кунга ҳибсга олинди
«Бишкекглавархитектура» муниципал идорасининг раҳбари мансабни суиистеъмол қилишда гумонланмоқда. Бишкек бош архитектори Урмат Карибоев 16 октябргача Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) тергов изоляторига олинди. Пойтахтнинг Первомайский туман суди матбуот хизматининг 9 октябрь куни хабар беришича, «Бишкекглавархитектура» муниципал идорасининг раҳбари мансабни суиистеъмол қилишда гумонланмоқда. Урмат Карибоев ушбу лавозимга 2022 йил июнь ойида тайинланган эди. Унинг вакиллари қўйилган айбловлар ҳақида ҳозирча изоҳ…
Батафсил...Хавфли вакансия: Отиб ўлдирилган Қамчи Кўлбаевнинг ўрнига талабгор чиқмаяпти
Унинг ўлимидан сўнг жиноят оламининг икки таниқли вакили тўғри йўлга тушганини эълон қилишди. Қирғизистонлик халқаро миқёсда тан олинган “қонундаги ўғри, 49 ёшли Қамчи Кўлбаев 5-октябр куни ўзи туғилиб ўсган Чўлпонота шаҳридаги қабристонга дафн этилди. Жанозага минглаб одамлар қатнашди. У бир неча кун аввал ҳибсга олиш бўйича махсус амалиёт пайтида қуролли қаршилик кўрсатди, деган важ билан Бишкекда махсус хизмат органлари томонидан…
Батафсил...Спортчи Сардана Трофимова Осиё ўйинларида бронза медални қўлга киритди
Қирғизистонлик спортчи Сардана Трофимова Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Осиё ўйинларида бронза медалининг эгаси бўлди. Бу ҳақда 5 октябрда Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги билдирди. У спортчи қизлар орасида ўтган марафон дисциплинасида 41 чақиримни 2 соат 28 дақиқа 41 сонияда босиб ўтди. Бу мусобақада биринчи ўринни олган баҳрайнлик Юнис Чебичи Чумба марра чизиғини 2 соат 26 дақиқа 14 сонияда…
Батафсил...ОАВ: Матраимов МХДҚга «профилактик суҳбатга» чақиртирилган
Коррупция бўйича айбини тан олган божхона хизматининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов 4 октябрь куни кечда МХДҚга «профилактик суҳбатга» чақиртирилган. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Kaktus.media нашри ёзди. Матраимов МХДҚда сўроқда экани 4 октябрь куни кечда маълум бўлган. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, бир неча ахборот хизматлари ёзган. Ҳозирда Матраимов қайта қўйиб юборилдими йўқми, ёки ҳамон МХДҚдами номаълум. Махсус хизмат изоҳ…
Батафсил...Ўшда 39 ёшдаги киши лифтга қисилиб вафот этди
Ўш шаҳридаги Курманжан Датка кўчасида жойлашган 12 қаватли уйнинг лифти аварияга учради ва 39 ёшли киши вафот этди. Маълумотни 5 октябрда Ўш шаҳар ИИБдан билдиришди. 4 октябрь куни мазкур манзилдаги янги солинган қўп қаватли уйнинг лифти қулаган ва ичида бир киши қолиб кетгани ҳақида шаҳар милициясига хабар келиб тушган. Тезкор тергов гуруҳи воқеа бўлган ерга бориб эркак кишининг жасадини топишган.…
Батафсил...Ташиев: Агар уюшган жиноий гуруҳлардан кимдир бош кўтарса, қаттиқ жазоланади
МХДҚ бошчиси Қамчибек Ташиев уюшган жиноий гуруҳ аъзоларига, жумладан махсус операцияда йўқ қилинган Қамчи Колбаевнинг атрофидагиларга мурожаат қилди. «Мен кеча йўқ қилинган криминалнинг ёнида юрганларнинг барини огоҳлантириб қўяй: агар кимдир жамиятга қарши бош кўтарса ёки қонунга қарши ҳаракатларни уюштирса, қонун доирасида жазоланади. Мен огоҳлантирган нарсамни доим бажараман. Мен шу криминал элементларга мурожаат қиламан: қонунни бузманглар. Энди юртимизда ҳеч қандай қонундаги…
Батафсил...Қодировнинг танқидчиси Мовлаев Қирғизистонда 6 ой ўтириб чиққандан сўнг депортация қилинади
21 август куни Бишкекнинг Первомайский туман суди Чеченистонлик фаол Мансур Мовлаевни Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани учун 6 ойга озодликдан маҳрум қилди. Жазони ўтагандан сўнг Мовлаев мамлакатдан депортация қилинади. Бу ҳақда Кавказ.Реалии нашри хабар берди. Мовлаевнинг адвокати Бахит Автандил нашрга айтишича, адвокатлар фаолга жарима эмас, ҳақиқий жазо тайинлашни сўраган, чунки Мовлаев Чеченистон хавфсизлик кучларидан қўрққан. “Адвокатларим айтганидек, жазони тўлиқ ўташга тайёрман.…
Батафсил...Германия Ўзбекистон ва Қирғизистон билан ноқонуний мигрантларни қайтаришни келишмоқчи
Германия олти давлат билан ноқонуний миграцияга қарши кураш бўйича келишувга эришмоқчи. Бу, жумладан, ноқонуний мигрантларни ўз ватанига тезроқ қайтаришга имкон беради. Германия ҳукумати Ўзбекистон, Грузия, Молдова, Кения, Колумбия ва Қирғизистон билан ноқонуний муҳожирларни ўз ватанларига тезкор қайтариш ҳақида музокаралар олиб бормоқда, деб хабар қилди Deutsche Welle Ички ишлар вазирлиги вакилига таяниб. Нашрнинг қайд этишича, икки Марказий Осиё давлати билан музокаралар…
Батафсил...Иссиқкўлда криминал Қамчи Колбаевнинг дафн маросими бўлиб ўтмоқда
Қўлга олиш операцияси вақтида МХДҚ томонидан йўқ қилинган криминал Қамчи Колбаевнинг дафн маросими, 5 октябрда ўзи туғилиб ўсган Иссиқкўл вилоятининг Чолпон-Ата шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Криминалнинг уйи ёнида бўз уйлар тикилиб, ўнлаб машиналарни тўхтаб турганини кўриш мумкин. Бунга қадар Колбаевнинг жасади яқинларига ўтказиб берилгани хабар қилинган. Колбаевни қўлга олиш операцияси вақтида ўлдирилгани ҳақида Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитаси 4 окятбрь кечқурун тасдиқлаган.…
Батафсил...Жоламан Шаршенбеков Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди
Қирғизистоннинг кураш бўйича полвони Жоламан Шаршенбеков Хитойда ўтаётган Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди. У грек-рим кураши бўйича 60 кг вазнда иштирок этди. Финал баҳсида Шаршенбеков япониялик Айата Сузукини курагини ерга теккизиб, муддатидан аввал мағлуб этди. Бу Қирғизистон терма командасининг шу Осиё ўйинларидаги иккинчи олтин медали. Бунга қадар дзюдочи Эрлан Шеров олтин совринни олган. Шунингдек, миллий терма жамоанинг ҳисобида иккита…
Батафсил...Чон-Алай ва Новқат туманларида митинг ўтказиш вақтинчалик тақиқланди
Ўш вилоятининг Чон-Алай ва Новқат туманларининг жамоат жойларида митинг ва тинчлик акцияларини ўтказиш вақтинча тақиқланди. Бу ҳақда «Клооп»га 4 октябрда Ўш вилоят суди билдирди. Маълумотга кўра, Новқат туманидаги жамоат жойларида митинг ўтказиш шу йилнинг 7 сентябридан 7 ноябригача тақиқланди. Чон-Алай туманида тақиқ 18 сентябрдан 18 ноябргача давом этади. Тақиқ бўйича октябрнинг бошида маълум бўлди. Ўш вилоят ИИБи чеклов «хавфсизликни сақлаш…
Батафсил...Қирғизистонда йўқ қилинган Қамчи Кўлбаев ким ва унинг ўлими нимани англатади?
Москвада расман “тож кийдирилган қонундаги ўғрининг” ўрнига янги номзод чиқа қолди. Кеча, 4-октябрь куни Бишкекда ўтказилган махсус операция чоғида “жиноят дунёси бошлиғи” сифатида танилган Қамчи Кўлбаев (Қамчибек Асанбек) отиб ўлдирилди. Бу хабарни Қирғизистон Миллий Хавфсизлик давлат қўмитаси тасдиқлади. Бишкекдаги “Plonder pub” дам олиш марказида (норасман Кўлбаевга тегишли дейилади) жиноятчини қўлга олиш бўйича махсус операция пайтида, расмий маълумотларга кўра, Кўлбаев ва…
Батафсил...Жапаров ва Ташиев «мафия давлатини» қонунийлаштиряптими?
Биз биргина муҳолифатни, фуқаролик жамиятни йўқ қилиб, ОАВга аралашган авторитар режимнинг классик шароитида яшаяпмиз, десак янглишган бўламиз. Чунки, август ва сентябрь ойларидаги воқеалар ҳукумат жиноятчиларни озод қилиб, фуқаровий фаолларни қамоққа олган Mafia State давлатни қонунийлаштиришга ҳаракат қилаётганини кўрсатди. Материал Фикр» бўлимида эълон қилинди — бу муаллифнинг шахсий фикрлари эканини англатади. Президент Садир Жапаров ва унинг ҳеч ким сайламаса ҳам давлатни…
Батафсил...Қирғизистонда “Қонундаги ўғри” Қамчи Колбаев махсус операцияда ўлдирилди
4-октябрь куни Бишкекда ўтказилган махсус операция чоғида “жиноят бошлиғи” сифатида танилган Қамчи Колбаев (Қамчибек Асанбек) ўлдирилди. Бу хабарни Қирғизистон Миллий Хавфсизлик давлат қўмитаси тасдиқлади. Бишкекдаги “Plonder pub” дам олиш марказида жиноятчини қўлга олиш бўйича махсус операция ўтказилди. Расмий маълумотларга кўра, Колбаев ва унинг қўриқчилари ҳуқуқ-тартибот идораларига қарата ўқ узган. Отишма натижасида Колбаев йўқ қилинган. Махсус амалиётга кўплаб хавфсизлик кучлари ва…
Батафсил...Бишкекда намойишчилар “Кампиробод иши” очиқ кўрилишини талаб қилмоқда
ИИВ материалларни махфийлаштирганлиги боис маҳкама ёпиқ эшиклар ортида ўтказилмоқда. Первомайский туман суди олдида “Кампиробод иши” бўйича қамоққа олинганларнинг яқинлари суд жараёни очиқ кўриб чиқилишини сўраб 4 октябрь куни намойиш ўтказмоқда. 2022 йил октябрь ойида Қирғизистон Республикасида 20 дан ортиқ сиёсатчи ва фаоллар оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўрганликда гумонланиб ҳибсга олинган эди. Ҳибсга олинганларнинг ўзлари жиноят ишини Кампиробод сув омбори ерларини…
Батафсил...МХДҚ: Ўзбекистонга 25 минг доллардан ортиқ пул олиб кетаётганда икки россиялик қўлга олинди
Қирғиз-ўзбек чегарасидаги «Дўстлик» ўтказма-назорат бекатининг ходимлари, қўшни давлатга 25 минг 600 АҚШ доллар олиб кетишга уринган россиялик икки кишини қўлга олди. Бу ҳақда 3 октябрда МХДҚдан билдиришди. Махсус хизматдан, 20 ва 39 ёшдаги икки гумондор пулни олиб ўтишга ҳаракат қилиш билан божхона қонунларини бузганини таъкидлашди. «Тегишли ҳужжатлар тўлдирилгандан сўнг гумондорлар ва пул маблағлари текширув ўтказиш учун тегишли органлар ходимларига ўтказилиб…
Батафсил...Ўш мэрияси яна иккита ер устидан пиёдалар ўтиш йўлагини қуришни режалаштирмоқда
Ўш мэрияси 3 октябрда шаҳарга қурилиши режалаштирилаётган яна иккита ўтиш жойининг эскизини эълон қилди. Мазкур лойиҳалар жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ўтиш жойларидан бири Масалиев ва Монуев кўчаларининг чорраҳаларида қурилиб, ер устидан айланиб ўтади. Сурат: Ўш шаҳар мэрияси Яна бири Монуев, Шакиров ва Алимжанов кўчаларининг кесилишида ер остидан ва устидан машиналар, пиёда йўловчилар ўтиши икки даражали бўлиши режалаштирилмоқда. Сурат: Ўш шаҳар мэрияси…
Батафсил...МДҲ давлатлари раҳбарлари 13 октябрда Қирғизистонда учрашади
13 октябрь куни Бишкекда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда 4 октябрь куни президент маъмурияти ташқи сиёсат бўлими мудири Муратбек Азимбоқиев маълум қилди. Саммитга Қирғизистон раислик қилади. «Тадбир давомида МДҲ давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинади”, — деди Азимбакиев. Шунингдек, 12 октябрь куни Россия президенти Владимир Путиннинг…
Батафсил...