Германия Ўзбекистон ва Қирғизистон билан ноқонуний мигрантларни қайтаришни келишмоқчи

Германия олти давлат билан ноқонуний миграцияга қарши кураш бўйича келишувга эришмоқчи. Бу, жумладан, ноқонуний мигрантларни ўз ватанига тезроқ қайтаришга имкон беради.

Германия ҳукумати Ўзбекистон, Грузия, Молдова, Кения, Колумбия ва Қирғизистон билан ноқонуний муҳожирларни ўз ватанларига тезкор қайтариш ҳақида музокаралар олиб бормоқда, деб хабар қилди Deutsche Welle Ички ишлар вазирлиги вакилига таяниб.

Нашрнинг қайд этишича, икки Марказий Осиё давлати билан музокаралар анча олдинга силжиган. Май ойи бошида Ўзбекистон билан, сентябрь охирида эса Қирғизистон билан ўзаро англашув меморандуми имзоланган.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котибининг сўзларига кўра, гап ноқонуний қочқинлар сонини камайтириш ва шу билан бирга Германияга қонуний иммиграция учун имкониятлар яратиш ҳақида бормоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ