Спортчи Сардана Трофимова Осиё ўйинларида бронза медални қўлга киритди

Қирғизистонлик спортчи Сардана Трофимова Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Осиё ўйинларида бронза медалининг эгаси бўлди. Бу ҳақда 5 октябрда Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги билдирди.

У спортчи қизлар орасида ўтган марафон дисциплинасида 41 чақиримни 2 соат 28 дақиқа 41 сонияда босиб ўтди.

Бу мусобақада биринчи ўринни олган баҳрайнлик Юнис Чебичи Чумба марра чизиғини 2 соат 26 дақиқа 14 сонияда босиб ўтган бўлса, иккинчи ўринни хитойлик Чжан Дэшунь 2 соат 27 дақиқа 55 сонида етиб, ғолиб бўлди.

35 ёшли Сардана Трофимова — асли якутиялик атлет. У ўтган йили Қирғизистон фуқаролигини олган. Спортчи биринчи марта Қирғизистон номидан катта мусобақаларга қатнашди.

Хитойда ўтаётган Осиё ўйинларида миллий терма жамоа умумий тўрт медални қўлга киритди. Уларнинг орасида Эрлан Шеров, Акжол Махмудов ва Жоламан Шаршенбеков олтин олса, Раззак Бейшекеев бронза медал соҳиби бўлди. Спортчилар умумжамоа ҳисобда 3-ўринни эгаллашди.

XIX Осиё ўйинлари 23 сентябрда бошланган, 8 октябрда якунланади. Ўйинга 45 давлатнинг 12 500 спортчиси қатнашмоқда. Атлетчилар спортнинг 40 тури бўйича куч синашмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ