МХДҚ: Ўзбекистонга 25 минг доллардан ортиқ пул олиб кетаётганда икки россиялик қўлга олинди

Қирғиз-ўзбек чегарасидаги «Дўстлик» ўтказма-назорат бекатининг ходимлари, қўшни давлатга 25 минг 600 АҚШ доллар олиб кетишга уринган россиялик икки кишини қўлга олди. Бу ҳақда 3 октябрда МХДҚдан билдиришди.

Махсус хизматдан, 20 ва 39 ёшдаги икки гумондор пулни олиб ўтишга ҳаракат қилиш билан божхона қонунларини бузганини таъкидлашди.

«Тегишли ҳужжатлар тўлдирилгандан сўнг гумондорлар ва пул маблағлари текширув ўтказиш учун тегишли органлар ходимларига ўтказилиб берилди», — дея билдиришди МХДҚдан.

Вазирлар Маҳкамаси жорий йилнинг 13 январида давлатдан беш мингдан кўп нақд долларни олиб чиқишни вақтинча тақиқлаган. Бундай талаб Вазирлар Маҳкамаси тегишли қарор қабул қилганга қадар давом этиши айтилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ