МДҲ давлатлари раҳбарлари 13 октябрда Қирғизистонда учрашади

13 октябрь куни Бишкекда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда 4 октябрь куни президент маъмурияти ташқи сиёсат бўлими мудири Муратбек Азимбоқиев маълум қилди.

Саммитга Қирғизистон раислик қилади.

«Тадбир давомида МДҲ давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинади”, — деди Азимбакиев.

Шунингдек, 12 октябрь куни Россия президенти Владимир Путиннинг Қирғизистонга расмий ташрифи бўлиб ўтади.

Жапаров ва Путиннинг икки томонлама музокаралари чоғида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Шунингдек, Азимбакиевнинг сўзларига кўра, Жапаров ва Путин Кант шаҳрида КХШТ авиация базаси очилганининг 20 йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этади.

МДҲ давлат раҳбарлари саммити ўтган йили Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ