1 сентябрдан Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари икки давлат чегарасидан шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан ўтишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда 25 август куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги 2023 йил 27 январда Бишкек шаҳрида имзоланган Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида 2006 йил 3 октябрдаги фуқароларнинг ўзаро саёҳатлари тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома иш…
Батафсил...Oy: Avgust 2023
Олмаотада ҳибсга олинган қирғизистонлик тадбиркорнинг яқинлари Бишкекдаги митингда иштирок этди
24 август куни Олмаотада (Қозоғистон) уч ой олдин ҳибсга олинган тадбиркор Эрмек Маркабоевнинг қариндошлари ва дўстлари норозилик намойиши учун кўчага чиқди. Бишкекдаги Максим Горкий номидаги боғда йиғилган 40 га яқин одам мамлакат расмийларидан ишни адолатли кўриб чиқишда ёрдам беришни сўраган. Иштирокчилар, шунингдек, Қозоғистон ҳукуматига Маркабоевни ватанига қайтаришга ёрдам беришни сўраб мурожаат қилишди. Аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги “Қирғизистон Республикаси фуқаросининг ҳуқуқлари…
Батафсил...Ҳиндистон Ойга аппарат қўндирган тўртинчи давлатга айланди
Ҳиндистоннинг “Чандраян-3” сайёралараро станцияси коинотга олиб чиққан “Викрам” модули муваффақиятли равишда Ой сатҳига қўндирилди. Модул бортига “Прагьян” ойюрари жойлаштирилган. Модулнинг Ойга қўндирилиши Ҳиндистон коинот тадқиқотлари ташкилотининг Youtube каналида жонли намойиш этилди. Уни 6,5 миллион киши томоша қилди. Ҳиндистон СССР, АҚШ ва Хитойдан кейин Ойга ўз аппаратини қўндира олган тўртинчи давлат, ўз аппаратини Ойнинг жанубий қутбига қўндирган биринчи давлат бўлди. «Чандраян-3»…
Батафсил...Қирғизистон Чегара хизмати Қозоғистон билан чегарадаги яна бир назорат-ўтказиш пунктида навбат ҳақида хабар берди
23 август куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги Кен-Булун назорат-ўтказиш пункти олдида ҳам юк автомашиналари тўпланиб қолгани ҳақида хабар берган эди. Қайд этилишича, мазкур назорат-ўтказиш пункти олдида 146 та, «Оқ-Тилек» назорат-ўтказиш пункти олдида эса 493 та машина навбатда турибди. Қирғизистон Чегара хизмати маълумотларига кўра, ўтган кун давомида Қозоғистонга 112 та машина жўнаб кетган. Қирғизистон Чегара хизмати…
Батафсил...Ёзувчи ва журналист Олжобай Шакир 2 ойга ҳибсга олинди
Ёзувчи ва публицист Олжобай Шокир суд қарори билан 2 ойга ҳибсга олинди. Бу ҳақда унинг адвокати маълум қилди. Олжобай 23 август куни ғойиб бўлганди. Кейинроқ унинг Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида эканлиги маълум бўлган Унинг рафиқаси Назгул Бодбаеванинг Озодликка айтишича, Шокир 23 август куни тушда уйда ёлғиз бўлган, бироқ кейин ғойиб бўлган. “Уйга келсам уй очиқ, Олжобой эса йўқ эди. Телефони…
Батафсил...Қирғизистон Ўзбекистонга ён босдими – пансионатлар бўйича вазиятга Садир Жапаров ойдинлик киритди
Қирғизистон президенти Иссиқкўлдаги тўртта пансионатнинг Ўзбекистонга берилиш сабабини ўзи изоҳлади. Садир Жапаров бунга Қирғизистоннинг халқаро суд қарори билан қўшни давлатга $40 миллион доллардан ортиқ пул тўлай олмагани сабаб бўлганини айтди. Расмий Бишкек 2016 йили Ўзбекистондан қайтариб олган пансионатларни яна Тошкент бошқарувига бераётгани Қирғизистонда турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Қирғизистон Давлат мулкини бошқариш агентлиги Иссиқкўлдаги «Дилором», «Олтин қум», «Роҳат» ва «Бўстон» номли…
Батафсил...Ёзувчи Ўлжўбай Шокир 48 соатга тергов изоляторида ҳибсга олинди
Ёзувчи, публицист ва жамоат арбоби Ўлжўбай Шокир 23 август куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига чақирилган ва қарийб саккиз соатлик сўроқдан сўнг 48 соатга махсус хизматнинг тергов изоляторида ҳибсга олинган. Унинг адвокати Бақит Автандил маълумотни тасдиқлади ва ёзувчига “оммавий тартибсизликни ташкил қилиш” ва “ҳокимиятни эгаллаб олишга уриниш” айбловлари қўйилганини айтди. “МҲДҚ ходимлари уни қўлга олишди. У бизга кеч хабар берди…
Батафсил...Евгений Пригожин Тверь вилоятида ҳалокатга учраган учоқ бортида бўлган
“Росавиация” Тверь вилоятида қулаб тушган хусусий учоқда Евгений Пригожин бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда ТАСС хабар агентлиги маълум қилди. “Бугун кечки пайт Тверь вилоятида юз берган Embraer учоғи ҳалокати бўйича текширув бошланди. Йўловчилар рўйхатида Евгений Пригожин исми ва фамилияси ҳам бор”, дея «Росавиация»дан иқтибос келтирди ТАСС агентлиги. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, Тверь вилоятида Москвадан Санкт-Петербургга парвоз қилган хусусий учоқ…
Батафсил...Доғистондаги портлашда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган
14 август куни Доғистон пойтахти Махачқалъа шаҳрида рўй берган портлаш оқибатида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Бу ҳақда фожиадан бир ҳафта ўтиб Доғистон Республикаси раҳбари Сергей Меликов маълум қилди. Доғистон раҳбари ҳалок бўлганларнинг оилаларига 1 миллион рубль ($10570) миқдорида ёрдам кўрсатилишини ҳам қайд этган. Вафот этган ўзбекистонликлар шахсига ойдинлик киритилмаган. Бу борада ҳозирча Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ҳам изоҳ…
Батафсил...Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида навбатда турган ҳайдовчилар учун чодирлар ўрнатилди
Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги «Ақ-Тилек» назорат-ўтказиш пунктида тирбандликда қолган ҳайдовчилар учун чодирлар ўрнатилди. Бу ҳақда 22 август куни президентнинг Чуй вилоятидаги девонида маълум қилинди. Ҳайдовчиларга тиббий, психологик ва бошқа ёрдам кўрсатиш учун барча шарт-шароит яратилган, иссиқ овқат ташкил этилган, – дейилади хабарда. Ваколатхонадан маълум қилишларича, айни пайтда тегишли давлат органлари томонидан йўл ҳаракати ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Аввалроқ…
Батафсил...Чегарада юк машиналарининг тўпланиб қолганига гиёҳванд моддалар қидируви сабаб бўлган
Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида юк машиналарининг тўпланиб қолгани гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш билан изоҳланади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаевнинг сўзларидан иқтибос келтиради «Казинформ». «Билишимча, ташқаридан у ерда ҳеч қандай божхона йўқ, бу ЕОИИнинг ички чегараси ҳисобланади ва бу ерда гиёҳванд моддаларни мусодара қилиш бўйича операция ўтказилган, шунинг учун ҳозир юк машиналари чегара хизмати ва МХҚ томонидан синчковлик билан текширилмоқда», — дея тушунтиради Жамаубаев. «Тижорат юклари…
Батафсил...Бишкек суди чечен фаоли Мансур Мовлаевни икки ойга ҳибсга олди
21 август куни Бишкекнинг Первомайский туман суди Қирғизистонда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан ҳибсга олинган Чеченистон Республикаси фуқароси Мансур Мовлаевга нисбатан эҳтиёт чорасини танлади. Унинг адвокати Илгиз Носировнинг сўзларига кўра, суд Мовлаевни 21 октябрга қадар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида ҳибсда сақлашга қарор қилган. Чеченистонлик фаол Мансур Мовлаевнинг ҳибсга олингани ҳақида аввалроқ унинг адвокати Илгиз Носиров ва ҳуқуқ фаоли…
Батафсил...Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида юк машиналари тўпланиб қолди
Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизматининг Ахборот ва коммуникациялар департаменти хабар беришича, 21 август куни «Ақ-Тілек – автожол» назорат-ўтказиш пункти олдида юк машиналарининг тўпланиб қолганлиги қайд этилган. Соат 18:30 ҳолатига кўра, Қирғизистон Республикасидан чиқиб кетиш учун давлат чегарасини кесиб ўтиш учун 370 га яқин автомашиналар навбатда турган. Қирғизистон Республикасининг Чуй участкасидаги чегара вакиллари Қозоғистон вакиллари билан транспорт воситаларининг…
Батафсил...Қирғизистон томонидан қидирилаётган тожик муҳожири Россиядан ватанига қайта олмаяпти
Россиянинг Новосибирск шаҳридан келган тожик муҳожири уч йилдан буён Ворухга қайта олмаётганини маълум қилди. Қирғизистон сўровига кўра Диловар Жўраев қидирувга берилган ва Россия расмийлари унинг яшаш жойини тарк этмаслик шарти билан озодликда қолишига рухсат берган. Қирғизистоннинг даъво қилишича, Жўраев чегарадаги можарода иштирок этган ва шу сабаб ҳибсга олиниши, сўнг ўша давлатда суд қилиниши учун қирғиз томонига топширилиши керак. Аммо Жўраевнинг…
Батафсил...Чўлпон-Отада Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасини демаркация қилиш масаласи муҳокама қилинди
13-19 август кунлари Иссиқкўл вилоятининг Чўлпон-Ота шаҳрида қирғиз-ўзбек демаркация комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, томонлар қирғиз-ўзбек чегарасини демаркация қилиш масаласини муҳокама қилган. – Чегараларни белгилаш ишлари учун умумий геодезия тармоғини яратиш бўйича ҳам тайёргарлик ишлари олиб борилди. Тадбир якунлари бўйича тегишли баённома имзоланди, — дейилади Вазирлар Маҳкамаси хабарида. Шу билан бирга,…
Батафсил...Хитой ва Қирғизистон ўртасида 1 миллиард долларлик 30 га яқин шартнома имзоланди
Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районининг Урумчи шаҳрида бўлиб ўтган Қирғизистон-Хитой бизнес-форумида икки давлат вакиллари умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган 30 га яқин шартномаларни имзоладилар, деб хабар беради Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати. Келгусидаги ҳамкорликка йўналтирилган доиравий келишув ва меморандумлар қаторида бизнес ва давлат компаниялари вакиллари аниқ лойиҳаларга оид қатор ҳужжатларни имзоладилар. Жумладан, «Қирғизкўмур» давлат корхонаси Хитойнинг бир қанча компаниялари билан Қирғизистон ҳудудида жойлашган кўмир конларини…
Батафсил...Бишкек ИИББ бошлиғи товламачиликда айбланган орган ходимлари сабаб ишдан бўшатилди
Полиция полковниги Азамат Ноғойбаев Бишкек Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) бошлиғи лавозимидан четлатилди. Бу қарор товламачиликда гумонланаётган Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш хизмати (ГНҚКХ) нинг бир гуруҳ ходимларига нисбатан олиб борилган хизмат текширувидан сўнг қабул қилинди, деб хабар беради Қирғизистон ИИВ матбуот хизмати. Бишкек ИИББ бошлиғи лавозимига аввал Талас вилояти ИИБни бошқарган милиция полковниги Азамат Токтоналиев тайинланди. ГНҚКХнинг беш нафар…
Батафсил...Қирғизистонда Рамзон Қодировнинг танқидчиси ушланди
Мансур Мовлаев аэропортда қўлга олинган, у нимада айбланаётгани маълум эмас. «Манас» халқаро аэропортида Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари чеченистонлик фаол Мансур Мовлаевни қўлга олди. Мансур Мовлаев вақтинчалик тергов изоляторига жойлаштирилган, у нимада айбланаётгани маълум эмас. «Бир дунё Қирғизстон» инсон ҳуқуқлари ҳаракати раҳбари Тўлекан Исмоилова сўзларига кўра, у Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг кескин танқидчиларидан бири бўлган. «У Чеченистондаги инсон…
Батафсил...“Кампиробод иши”: айбланувчилар очлик эълон қилиш ниятида
“Кампиробод иши” бўйича ҳибсда сақланаётган судланувчилар яна очлик эълон қилиш ниятида. Бу ҳақда улар 21 август куни йиғилиш ўтказилиши керак бўлган Бишкекнинг Первомайский туман судида маълум қилди. “Кампиробод иши”ида айбланувчилардан бири, сиёсатчи Азимбек Бекназаровнинг айтишича, гумонланувчиларга иш материаллари билан танишиш имконияти берилмаган. “Биз бундай ноқонуний судда иштирок этмаймиз. Президент, Жогорку Кенеш ва халқаро ташкилотларга мурожаат қиламиз. Бизнинг очлик эълон қилишдан…
Батафсил...Чўлпон-Отада кўкбору бўйича жаҳон чемпионати якунлари сарҳисоб қилинди
20 август куни Республиканинг Иссиқкўл вилоятидаги Чўлпон-Ота шаҳридаги ипподромда кўкбору бўйича биринчи жаҳон кубоги финали бўлиб ўтди. Жаҳон чемпионати доирасида ўтказилган “Дўстлик кубоги” учун курашда Қозоғистоннинг «Астана» жамоасини 10:1 ҳисобида мағлуб этган Қирғизистон Республикаси Талас вилоятининг «Ынтымак» жамоаси ғалаба қозонди. Учинчи ўринни Қирғизистоннинг «Достук» жамоаси эгаллади. Қирғизистон ва Қозоғистоннинг саккизта жамоаси ўртасида “Дўстлик кубоги” ўтказилди. Олти мамлакат термалари иштирок этган…
Батафсил...