Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида навбатда турган ҳайдовчилар учун чодирлар ўрнатилди

Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги «Ақ-Тилек» назорат-ўтказиш пунктида тирбандликда қолган ҳайдовчилар учун чодирлар ўрнатилди. Бу ҳақда 22 август куни президентнинг Чуй вилоятидаги девонида маълум қилинди.

Ҳайдовчиларга тиббий, психологик ва бошқа ёрдам кўрсатиш учун барча шарт-шароит яратилган, иссиқ овқат ташкил этилган, – дейилади хабарда.

Ваколатхонадан маълум қилишларича, айни пайтда тегишли давлат органлари томонидан йўл ҳаракати ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Аввалроқ Қозоғистон МХҚ Чегара хизмати маълумот тарқатиб, Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктида ҳеч қандай чекловлар йўқлигини маълум қилганди.

Унда айтилишича, чегарадаги ноқонуний ҳаракатларга қарши чоралар кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон молия вазири Ерулан Джамаубаев “у ерда гиёҳванд моддаларни аниқлаш бўйича операция ўтказилган, шу боис Чегара хизмати ва Миллий хавфсизлик қўмитаси вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини” айтган эди.

Белгиланган бекатда юк машиналарининг навбати 20 августдан бошлаб узая бошлади. 22 август куни уларнинг сони 500 тага етди.

Қирғизистон Чегара хизмати маълумотларига кўра, аввалроқ Қозоғистон «Ақ-Тилек» орқали соатига 14-15 автомобиль ўтказган бўлса, энди ҳар 4-5 соатда биттадан машина ўтмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ