1 сентябрдан Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидан ID-карта орқали ўтиш мумкин бўлади

1 сентябрдан Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари икки давлат чегарасидан шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан ўтишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда 25 август куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги 2023 йил 27 январда Бишкек шаҳрида имзоланган Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида 2006 йил 3 октябрдаги фуқароларнинг ўзаро саёҳатлари тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома иш бошлагани ҳақида хабар берди.

Баённомага кўра, 1 сентябрдан бошлаб Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ID-карталаридан икки давлат ҳудудига кириш, чиқиш, ҳаракатланиш ва бўлиш учун бошқа йўл ҳужжатлари билан бир қаторда фойдаланишлари мумкин.

Аввалроқ Ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубоев жорий йилнинг тўрт ойида Қирғизистонга Ўзбекистондан 1 миллион 618 минг киши, Қирғизистондан эса 1 миллион 574 минг 732 киши чиқиб кетганини маълум қилганди.

Икки давлат ўртасидаги визасиз режимнинг амал қилиш муддати 60 кунни ташкил этади ва келаётган фуқаро 5 кун ичида рўйхатдан ўтиши керак.

Икки давлат чегарасида 15 та назорат пункти мавжуд. Уларнинг аксарияти 2005 йилда Қирғизистондаги сиёсий воқеалар туфайли ёпилган. Расмий равишда, 2016 йилда Бишкек ва Тошкент ўртасидаги муносабатлар яхшилана бошлагач, назорат-ўтказиш пунктлари қайта ишлай бошлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ