Қирғизистонда 3-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 26 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.
Янги қайд қилинган 26 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши:
Бишкек шаҳри – 16;
Норин вилояти — 7;
Ўш вилояти — 1;
Жалолобод вилояти – 1;
Боткен вилояти — 1;
Шунингдек бир кеча кундуз давомида 46 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди:
Бишкек шаҳри – 7;
Норин вилояти — 31;
Ўш шаҳри – 2;
Ўш вилояти — 2;
Боткен вилояти — 1;
Жалолобод вилояти – 3;
Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1871 нафарни ташкил қилмоқда, 1265 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 20 инсон COVID-19 инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.
Тожливирус ҳавфи сабабли Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида фавқулотда ҳолат тартиби эълон қилиниб, комендант соати жорий қилинган эди. Бу қоида 11-майдан тўхтатилган, бироқ фавқулотда вазият тартиби давом этмоқда.