2025 йил бошидан буён Ўш шаҳрида 65 та ёнғин қайд этилган, деб хабар қилмоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати. Матбуот хизмати хабарига кўра, ёнғинларнинг асосий қисми турар-жой секторида содир бўлган: 28 та ёнғин хонадонларда содир бўлган бўлса, яна 33 таси электр жиҳозларидан нотўғри фойдаланиш билан боғлиқ. Ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ўш шаҳар бошқармаси ходимлари уйма-уй юриб, 4…
Батафсил...Kun: 22.10.2025
Ўш шаҳридаги асосий кўприклардан бирининг иккинчи томонидаги зинапояларга гранит ётқизиш ишлари давом этмоқда
Ўш шаҳрининг Абдикадиров кўчасидаги асосий кўприкнинг нариги томонидаги зинапояларга гранит ётқизиш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, кўприкнинг Алимбек дотҳо кўчаси билан кесишган томонидаги зинапоялар ҳам тўлиқ таъмирланиб, гранит билан қопланган ва фойдаланишга топширилган.
Батафсил...15 октябрдан Ўш-Бишкек автомобил йўлида чекловлар жорий этилади
2025 йилнинг 15 октябридан 2026 йилнинг 1 майгача Ўш-Бишкек йўналишида йўловчи ташишга чекловлар жорий этилади, деб хабар берди Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси. “Сосновка” назорат-ўтказиш пункти орқали жамоат транспорти (автобус, микроавтобус) ўтказилмайди. Қиш мавсумида фойдаланиш учун техник талабларга жавоб бермайдиган шахсий автотранспорт воситалари ҳам йўлга қўйилмайди. ЙХХДИ барча ҳайдовчиларни, айниқса олис ва тоғли ҳудудларга саёҳат қилишни режалаштираётган ҳайдовчиларни қиш мавсумига…
Батафсил...Вазирлик 7-8 ноябрь кунлари иш куни эканлиги ҳақида огоҳлантирди
7-8 ноябрь иш кунлари. Бу ҳақда Меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва миграция вазирлиги хабар берди. Муассаса маълумотларига кўра, бу кунлар дам олиш кунлари бўлишига қарамай, меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда иш кунлари бўлади. Бироқ, иш куни 1 соатга қисқартирилади. Эслатиб ўтамиз, 7 ва 8 ноябр кунлари Тарих ва аждодларни хотирлаш кунлари нишонланади.
Батафсил...Президент Ўш ва Новопокровкадаги бахтсиз ҳодисаларда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди
“Давлат ёрдам беради”: Президент Ўш ва Новопокровкадаги бахтсиз ҳодисаларда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Садир Жапаров Ўшдаги ёнғинда 5 фарзанди билан ҳалок бўлган аёл ва Новопокровкадаги газ блоклари заводида юз берган портлашда ҳалок бўлган икки эркакнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Қайғуларингизга шерикман, Аллоҳ таоло ушбу оғир йўқотишларга сабр-тоқат, куч-қувват берсин, марҳумларнинг жойлари тинч бўлсин, – деди давлатимиз раҳбари. Унинг…
Батафсил...Ўшдаги ёнғинда 6 киши ҳалок бўлди
Бугун, 22 октябр куни Ўш шаҳрининг Орозбеков кўчасида жойлашган турар-жой биносида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида уйда яшовчи 6 киши: 34 ёшли аёл ва 13, 11, 9, 6 ва 2 ёшли болалар ҳалок бўлган. Бу ҳақда ФВВнинг матбуот хизмати хабар қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, тилсиз ёв тахминан соат 03:30 да турар-жой ертўласида содир бўлган ва тезда турар жой томига ўтган.…
Батафсил...Ўшда хусусий мулкка ўтказилган мактабларнинг ер участкалари қайтарилмоқда
Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбоев топшириғига асосан хусусий мулкка ўтказилган мактабларнинг ер участкаларини қайтариш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати хабар қилди. Ўш шаҳридаги Макаренко номидаги мактаб-гимназияга қарашли бир қанча ер участкалари 2008 ва 2012 йилларда мэрия қарорлари билан хусусий мулкка ўтказилган. Қонунга кўра, ижтимоий объектлар ерлари хусусийлаштирилмайди. Шу муносабат билан ер-сув назорати хизматининг Ўш вилоятлараро бошқармаси…
Батафсил...“Қора-Кече” кўмир нархини оширган ҳайдовчилар “қора рўйхат”га киритилади
“Қора-Кече” кўмир конида кўмир ташувчи ҳайдовчиларга расмий баёнот берилди. “Қирғизкўмир” корхонаси матбуот хизмати хабарига кўра, агар “Қора-Кече” кўмир конидан қатъий белгиланган нархда олинган кўмир монополияга қарши хизмат томонидан тасдиқланган лимитдан юқори сотилгани аниқланса, бундай ҳайдовчилар “Қора-Кече қора рўйхати”га киритилади ва келажакда кон ҳудудига кириши таъқиқланади. Айни пайтда конда кўмир нархи бир тонна учун 2460 сом бўлса, Бишкекдаги Монополияга қарши хизмат…
Батафсил...